logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда

Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда

Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда

Qarshi

Қарши шаҳри. Фото: Bankers.uz

29 июль куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи фуқаро Ш.Э ўз шериклари билан бирга «Универсалбанк» АТБнинг Қарши шаҳар банк хизматлари маркази ходимларини калтаклаган.

Ушбу фуқаро 2020 йилда Универсалбанкдан жами 350 млн. сўм кредит олган. Банк ходимлари кредит сўндириш графигига мувофиқ, июль ойи учун 23 миллион сўм пулни тўлашини тушунтириш учун борганда, Қарши тумани Файзобод МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Э. ўз шериклари билан беш нафар банк ходимини оёқ-қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.

Bankers.uz жабрланувчилардан бири банк ходими Д.Ҳ билан боғланганда, жабрланувчи ҳозирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида даволанаётганини билдирди. Банк ходими ва унинг ҳамкасбларига қасддан етказилган тан жароҳати оқибатида касалхонада эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Банк ходимлари ушбу ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБга мурожаат қилган. Мурожаат натижасида Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими лейтенанти А.А.Олимов мазкур ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинлаган (Тегишли ҳужжат нусхаси таҳририятда мавжуд). Ҳозирча суд тиббий экспертиза хулосаси берилмаган.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида таҳририят Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати билан боғланди. Ахборот хизмати раҳбари подполковник Ирода Расулова вазиятга ойдинлик киритиб, хабар беришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасига кўра, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст этказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса - 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Bankers.uz ушбу ҳолатни кузатиб боради ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан вазиятга оқилона баҳо беришни сўрайди.

 

 

Теги Qarshi Universalbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй