logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

Асакабанк Бухоро вилоят филиалидаги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди

WrB3FG16050097987943_b

“Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий сайтида эълон қилинган “Бухорода банк тизими собиқ мансабдор шахслари кредит маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланди” сарлавҳаси остидаги хабар, шунингдек мазкур хабарга ҳавола қилинган ҳолда эълон қилинаётган турли хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

"Ҳақиқатдан ҳам, 2017 йилда Асакабанкнинг собиқ масъул ходимлари томонидан мақсадли кредит маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилган.

Ушбу қонунбузарлик ҳолати бевосита банк ички текширув-назорат хизматлари томонидан аниқланган бўлиб, ҳолатга қонуний баҳо бериш ҳамда қўшимча тергов-суриштирув ва процессуал тадбирларни амалга ошириш мақсадида, айнан банк ташаббуси билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган. 

“Асакабанк” АЖ банк амалиётларида содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралайди ва бу каби ҳолатларга шубҳа пайдо бўлган тақдирда, вазиятни зудлик билан ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш учун тегишли ҳуқуни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилади. 

Шу билан бирга, “Асакабанк” АЖ юқоридаги вазият юзасидан тергов-суриштирув ишлари натижалари юзасидан қўшимча ахборот беришини маълум қилади, ҳамда мижозларда нотўғри хулоса шаклланмаслиги, пировардида банк репутациясига зарар келтирмаслик учун, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини ушбу вазият юзасидан ортиқча “ибораларни” ишлатмасликка чақиради. Банк ўз фаолиятини холисона баҳолашга ҳаракат қилаётган ҳар қандай экспертлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тармоқ фаоллари учун ҳамиша очиқлик тамойилида фаолият юритишини маълум қилади ҳамда уларга билдирилаётган фикрлар учун миннатдорчилик изҳор қилади" дейилган банкнинг расмий хабарида.

Теги asakabankuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй