logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий
/
Сўнгги янгиликлар
/
Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди

Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди

Ўзсаноатқурилишбанк Халқаро молия корпорациясининг Глобал савдони молиялаштириш дастурига қўшилди

 

promstroybank

Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Ўзсаноатқурилишбанкка мамлакат иқтисодиётини COVID-19 пандемияси таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш билан маҳаллий экспортёр ва импортёрларни қўллаб-қувватлаш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдорида савдони молиялаштириш линиясини тақдим этмоқда. Бу халқаро молиявий институтлар томонидан таъсис этилган Ўзсаноатқурилишбанк иштирокидаги савдони молиялаштиришга кўмаклашиш бўйича учинчи дастурдир

Ўзсаноатқурилишбанк мамлакатнинг иккинчи йирик банки сифатида ушбу дастурга қўшилган ҳолда ўзининг филиаллар тармоғи, мижозлар базаси ва амалиёт тузилмасидан маҳаллий корхоналарнинг савдони молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришда қўллаши мумкин.

– Мазкур битимнинг имзоланиши Банкнинг турли иқтисодиёт сегментларида мижозларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича жорий стратегияни яққол намоён этмоқда, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви Раиси Сахи Аннакличев. – Валюта бозори либераллаштирилгандан сўнг, Банк савдони молиялаштириш йўналишидаги лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам берадиган, шунингдек, кўплаб халқаро молия институтлари ва банклари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали молиявий ресурслар базасини кенгайтирадиган янги маҳсулотларни тақдим этиш чораларини кўрди.

ХМКнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий менежери Кассандра Колберт таъкидлашича, савдо ўсишни рағбатлантиришнинг энг кучли усулларидан бири бўлиб, иқтисодий барқарорликни тиклаш ва пандемия даврида ишчи ўринларини сақлаб қолишга хизмат қилади. Ушбу битим Банкнинг ўзбек маҳсулоти импортёрлари, дистрибьютерлари ва экспортёрларини қўллаб-қувватлашга ҳамда иқтисодий ўсишнинг асосий омили ҳисобланган савдо секторини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда.

Теги sqb
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй