logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда уй-жой нархи ошмоқда

Ўзбекистонда уй-жой нархи ошмоқда

Ўзбекистонда уй-жой нархи ошмоқда

photo_2021-07-02_15-01-37

Марказий банк томонидан амалга оширилган Ўзбекистон ипотека бозори мониторингига кўра, республикадаги иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи жорий йилнинг II чорагида биринчи чоракка нисбатан ўртача 5,72% га ошди. Ҳудудлар миқёсида энг кўп ўсиш Сурхондарё (13,54%), Наманган (11,70%), Тошкент (10,73%) вилоятларида кузатилди. Андижон вилояти иккиламчи бозоридаги уй-жойлар нархи ушбу чоракда ўтган чоракка нисбатан 5,42% га пасайган.

“Пандемия ва карантин даврида мажбурий чекловлар режалаштирилган харидларнинг кечроқ муддатга ўтказилишига олиб келди («кечиктирилган талаб таъсири», бу иқтисодиётдаги истеъмол талабининг пасайишига ва жамғармаларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин)”, – дейди Марказий банк Пул-кредит сиёсати департаменти мутахассиси Р. Яковлев.

Бундан ташқари, валюта курсининг нисбий барқарорлашуви шароитида кўчмас мулк бозори муқобил даромад манбаи сифатида етарли тежашга эга бўлган тадбиркорлар ва аҳолининг бир қисми учун юқори рентабелликдаги инвестиция манбаига айланди.

Кўчмас мулк бозорининг талаб даражасида фаоллашиши, пойтахтдан уй-жой сотиб олишдаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳам нархларнинг кўтарилишига таъсир кўрсатди.

Уй-жой бозорини ҳаддан ташқари юқори баҳоланганини тушуниш муҳимдир. МДҲ мамлакатлари ва Грузия билан таққослаганда мутлақ кўрсаткичларда ўртача уй-жой нархлари энг паст қийматда бўлишига қарамай, аҳоли турмуш даражасини ҳисобга олганда, мамлакатда уй-жой нархи ҳалиям юқори.

Ўзбекистон пойтахтида кўчмас мулкнинг ўртача нархининг аҳоли жон бошига ЯИМга нисбати (харид қилиш қобиляти – PPP) 12% ни ташкил этади. Бу Москва – 15,8% ва Бишкек – 13,4% дан кейин МДҲ бўйича учинчи ўриндадир. Нисбатан паст кўрсаткичлар Нур-Султон (3,3%) ҳамда Тбилиси (6,4%) да қайд этилган.

Снимок

 

Тошкентда уй-жойлар нархи бошқа пойтахтларга нисбатан юқори эканлигига қарамай, пойтахт кўчмас мулк бозорида сўнгги ўн икки ой ичида нархлар кескин тебранишсиз шаклланди.

2021 йилнинг II кварталида энг қиммат уй-жойлар Тошкент шаҳрида — 7,530 млн. сўм/кв.м. Ундан кейинг ўринларда Самарқанд (5,326 сўм/кв.м.), Тошкент (4,362 сўм/кв.м.), Навоий (4,226 сўм/кв.м.) ҳамда Андижон (3,379 сўм/кв.м.) вилоятлари бормоқда. Энг арзон кўчмас мулклар эса Сирдарё вилояти (2,221 сўм/кв.м.), Қорақалпоғистон (2,768 сўм/кв.м.), Фарғона вилояти (2,798 сўм/кв.м.) да. 

                     

111

Ҳозирда 13 та тижорат банки иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари тақдим этмоқда. Улардан энг арзони Турон банк, Ҳамкор банк, Ипотека банк (ҳаммасида 17% дан) бўлса, энг қиммати Зираат банк, Капитал банк, Ориент Финанс банк (ҳар бирида 24% дан) да таклиф этилмоқда. Ипотека кредитлари фоизи бошланғич бадал пули ҳамда кредит муддатига қараб ўзгариб боради.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй