logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Apelsin Mastercard-Moneysend карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди

Apelsin Mastercard-Moneysend карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди

Apelsin Mastercard-Moneysend карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди

Apelsin VISA

«Капиталбанк» АТБнинг рақамли филиали «Apelsin» ўзининг веб версиясида Mastercard-Moneysend карталари орасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди.

Ҳозирча ушбу хизмат тест режимида йўлга қўйилган. Шу сабабли 30 сентябргача ўтказмалар учун ҳақ олинмайди: 0%.

Пул ўтказмаларини МДҲ, Шарқий Европанинг 24 мамлакатига, жумладан Озарбайжон, Россия, Болгария, Чехия, Полша; шунингдек, Туркия ва Исроилга ҳам амалга ошириш мумкин.

Пул ўтказмалари миқдорига оид чекловлар мавжуд:

  • 1 марталик ўтказмада 2500 еврогача;
  • 1 кунлик ўтказмада 7500 еврогача;
  • 1 ойлик ўтказмада 25000 еврогача.

Apelsin мобил иловасининг Андроид тизимида фойдаланувчилари сони 1 млн.дан ортиқ.

Эслатиб ўтамиз, Apelsin Bankers.uz томонидан тузилган банклар мобил иловалари рейтингида 1 ўринни эгаллаган эди.

Теги Apelsin Kapitalbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй