logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/ANORBANK'нинг "ANOR" тўлов тизими "UzASBO" дастурий мажмуаси билан интеграция қилинмоқда

ANORBANK'нинг "ANOR" тўлов тизими "UzASBO" дастурий мажмуаси билан интеграция қилинмоқда

ANORBANK'нинг "ANOR" тўлов тизими "UzASBO" дастурий мажмуаси билан интеграция қилинмоқда

31b62a6a646d88be68547dcafcec9a3b-2

Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан бюджет ташкилотларига замонавий технологик хизматларни кўрсатиш мақсадида "UzASBO" дастурий мажмуаси билан "Анор" тўлов тизими интеграция қилинмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази ўртасида бир нечта тижорат банклари билан ҳамкорлик меморандум имзоланган.

"ANOR" тўлов тизими томонидан бюджет ташкилотлари ходимларига микроқарзларни расмийлаштириш ва микрокредитларни беришни амалга ошириш режалаштирилган. 

2011 йилда ишга тушурилган "UzASBO" дастурий мажмуасида бугунги кунда 30 мингдан ортиқ бюджет ташкилотлари рўйхатдан ўтган бўлиб, жами 3 миллиондан ортиқ буджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи бўйича хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

"ANOR" тўлов хизматлари орқали “Ойлик мониторинг” хизматини (ойлик иш ҳақи бўйича электрон шаклда тўлиқ маълумотлар олиш хизмати) амалга ошириш бўйича хизматларни йўлга қўйиш белгиланган. Бундан ташқари келгусида мазкур хизматлар рўйхатини янада кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган бўлиб, аҳолидан бюджет ташкилотларига тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Теги Anorbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй