logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди

АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди

АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котиблари фаолиятининг самарадорлиги бўйича 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича рейтингини эълон қилди. Рейтингда Марказий банк ва бир нечта давлат банклари раҳбарлари матбуот котиблари фаолиятига ҳам баҳо берилган.

Рейтинг Адлия вазирлигида 2019 йил 3 октябрда 3187-рақам билан рўйхатдан ўтган “Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида амалга оширилди.

Матбуот котиблари фаолиятини баҳолашда Низомга кўра, ахборот хизмати раҳбари фаолияти иш ҳажми, ахборот хизмати раҳбари иш фаолияти сифати, ахборот хизмати раҳбари иш самарадорлиги инобатга олинган.

Марказий ташкилотлар раҳбарлари матбуот котиблари рейтингида Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаров энг юқори натижани қайд этди.

Без имени

Скриншот: aoka.uz

Рейтингда, шунингдек бир нечта давлат банклари бошқарув раисларининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчилари - матбуот котиблари фаолияти ҳам баҳоланган. 

Без имени

Скриншот: aoka.uz

Рейтингда айрим давлат банклари матбуот котиблари тегишли тартибда маълумот тақдим этилмагани, тайинланганига 3 ойдан камроқ вақт бўлгани ёки Агентликдан белгиланган тартибда суҳбатдан ўтмагани сабабли баҳоланмаган.

Теги aoka matbuot kotiblari
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй