logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади

Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади

Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади

Яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан турли корхона ва ташкилотларда соҳа вакилларининг фаолияти эътироф этилиб, уларнинг меҳнати муносиб баҳоланмоқда.

Айни шу жараёнда “Агробанк” АТБ жамоаси вакиллари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида” ги Фармонига кўра мукофотланди.

photo_2021-08-27_17-03-26

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Банк Бошқаруви томонидан мукофотлар тантанали равишда топширилди. 

photo_2021-08-27_17-03-28

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Бундан ташқари “Агробанк” АТБ тизимида кўп йиллик самарали меҳнат қилган, банк ривожи учун улкан ҳисса қўшган, ёшларга меҳрибон устоз ва ўз ҳаётий тажрибаси билан намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирландилар.

 

Теги Agrobank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй