logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий
/
Сўнгги янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"
Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"

Asia Alliance Bank 2018 йил давлат тасарруфига ўтказилган эди. Ўша пайтда банк акциялари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилган. Кейинчалик ушбу улуш Давлат активларини бошқариш агентлигига берилганди.

Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади
Олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорни имзолади. Қарорга кўра, олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистр босқич талабалари учун имтиёзли таълим кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.

Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР рақам сўралмоқда
Нега айрим банкларда хизмат кўрсатиш учун ҳали ҳам СТИР рақам сўралмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6191 сонли фармонига биноан 2021 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан бир қатор ҳужжатларни, жумладан, СТИР талаб қилиш бекор қилинган. Бироқ амалиётда ҳамон банклар хизмат кўрсатишлари учун СТИР сўрашмоқда.
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка охирги марта ўтган йилнинг 10 сентябр куни пасайтирилган эди. Бугун соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди
Марказий банк 2021 йилнинг II чорагида "Банк тизими ликвидлиги шарҳи"ни эълон қилди

2021 йилнинг II чорагида банк тизими ликвидлиги ҳукумат харажатларининг кескин ортиши, ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мувозанатлашуви ҳамда муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши фонида шаклланди. 

1 2 3 4 5 6 17 Keyingi
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй