logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банклар ва автоматлаштирилган банк тизимлари

Банклар ва автоматлаштирилган банк тизимлари

Банклар ва автоматлаштирилган банк тизимлари

Ҳозирги кунда ҳар битта банкда автоматлаштирилган банк тизими (АБТ, русчасига "АБС") деб номланувчи, дастурий таъминотлар комплеклари қўлланилади. Bankers.uz мамлакатимизда фаолият юритаётган 32 та тижорат банкларида фойдаланиладиган 'АБТ'ларини ўрганиб чиқди. Ҳозирги кунда тижорат банкларида асосан 3 хил турдаги 'АБТ'лардан фойдаланилмоқда: ИАБС, NCI, АСБТ.

ИАБС ("Интегрированная Автоматизированная Банковская Система") — «Fido Biznes» МЧЖ маҳсулоти. Тижорат банклари энг кўп фойдаланадиган автоматлаштирилган банк тизими ИАБС ҳисобланади. 32 та тижорат банкларидан 18 таси (13 та давлат улуши устувор бўлган банклардан 11 таси) айнан шу дастурий таъминот комлексидан фойдаланади. Нисбатан йирик хусусий банклардан — "Hamkorbank", "Трастбанк", "Ориент Финанс", "Савдогар"банклар ҳам ИАБС тизимида. Яқинда очилган TBC банки ҳам шу тизимни танлаган. Ҳозирда 'ИАБС'дан фойдаланадиган "Алоқабанк" COLVIR тизимига ўтишни режалаштираётганлиги айтилган.

NCI (ҳозирги кўриниши ва номланиши ИБС "Smart-bank") — «Intelligent Solutions» МЧЖ маҳсулоти. Бу тизимидан 9 та тижорат банки (шу жумладан, 1 та давлат банки - Агробанк) фойдаланади. Шунингдек, нисбатан йирик хусусий банклардан "Ипак Йўли" банки, "ИнФинбанк", "Даврбанк" ҳамда "Капиталбанк" (Украинанинг "Б2"си билан) лар ҳам шу тизимдан фойдаланади. Яқинда очилган "Анорбанк" ҳам шу тизимни танлаган.

АСБТ (Автоматизированая Система Банковских Технологий) — «TECHNOLOGIC ASBT» МЧЖ маҳсулоти. АСБТ тизими 4 та тижорат банки (шу жумладан, 1 та давлат банки - Ипотека-банк) фойдаланилади. Шунингдек, "Туркистонбанк", Эрон "Содерот" банки ҳамда "Тенгебанк"лар ҳам АСБТ тизимидан фойдаланади. Яқин келажакда "Туркистонбанк" Беларусда ишлаб чиқилган Софтклуб тизимига ўтиши ҳам мумкин.

Банкларимиздан фақат ягона банк — "КДБ банк Ўзбекистон" АЖ Кореянинг "BNF Global Co LTD" томонидан ишлаб чиқилган UNIBANKS тизимидан фойдаланади.

UPD: Норасмий маълумотларга қараганда, Туронбанк, кейинчалик ЎзСҚБ ҳам COLVIR тизимига ўтишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Ипотека банк, Капиталбанк, Универсалбанк ҳам ўз АБТларини ўзгартириш учун ишларни бошлаб юборган.

62-1

Теги banksystems
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй