logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда оддий ва ўтказма векселларни чиқаришга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда оддий ва ўтказма векселларни чиқаришга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда оддий ва ўтказма векселларни чиқаришга рухсат берилиши мумкин

"Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилмоқда.

Қарорда жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзаро муносабатларида шартномавий-ҳуқуқий асосни тартибга келтириш борасида қатор ўзгаришлар кўзда тутилган.

Хусусан, фармон матнига қуйидаги каби бандлар ҳам киритилмоқда:
5. Белгилаб қўйилсинки, банк ёки бошқа кредит муассасаси банк ҳисобварағидан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида чиқаради. 
Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини чиқаришга фақат суднинг қарори билан ёки банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақдан пул маблағларини чиқариш асосларининг қатъий рўйхати банк билан мижоз ўртасида тузиладиган шартномада назарда тутилган бўлиши шарт.
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мижознинг ҳисобварағидаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағларини чиқариш биринчи навбатда иш ҳақи, алимент тўлаш, фуқаронинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун, қолган талаблар бўйича эса тўлов (ижро) ҳужжатлари келиб тушган навбат бўйича амалга оширилади. Юридик шахс тугатилаётганда кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш қонунда белгиланган навбат тартибида амалга оширилади. 

Бундан ташқари, фармон иловаси билан тасдиқланадиган чора-тадбирлар режасида 2021 йил якунига қадар "Оддий ва ўтказма векселларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи тартиби"ни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. Шунингдек, Марказий банкка 1 августга қадар "Қарз", "Кредит", "Ипотека", "Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш", "Банк омонати", "Банк ҳисобварағи", "Гаров" ва "Кафиллик" тўғрисидаги шартномаларнинг намунавий шаклини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилмоқда.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй