logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этди

Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этди

Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларига SWIFT gpi тизимига кириш имкониятини тақдим этди

Ўзсаноатқурилишбанк “Банк-мижоз” дастуридан фойдаланувчи мижозларига банк-корреспондентларнинг маълумотини ҳам тақдим этган ҳолда ўз маблағининг айни пайтдаги ҳаракатини кузатиб бориш имкониятини яратди.

Эндиликда Банк мижозлари тўловнинг ҳаракатини тўлиқ кўриб туради. Хусусан, тадбиркорлар маблағнинг банк томонидан қайта ишланишидан тортиб тўлов маршрутининг тузилишигача, корреспондент-банклар занжири орқали ўтиб то сўнгги қабул қилувчининг ҳисобига тушишигача бўлган жараёнларни кузатиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун Банк томонидан мижозларга тўлов учун уникал код (Tracking Number) тақдим этилади. Мазкур код ўтказманинг якуний манзилига қадар ўзгармайди.

Шу тариқа мижозлар маблағнинг қайси банк-корреспондентлар орқали ўтгани ҳамда қабул қилувчи банк ҳисобига келиб тушгани ҳақидаги маълумотларни билиб борадилар.

Бугунги кунда 4200 дан ортиқ молия институтлари SWIFT gpi хизматини жорий этган. Бу эса банклар ва уларнинг мижозларига қатор афзалликларни тақдим этади. Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистонда SWIFT gpi тизимини жорий этган илк тижорат банкига айланди.

Теги uzsanoatqurilishbank SWIFT
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй