logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/«Трастбанк» энди Бухорода ҳам ўз филиалига эга

«Трастбанк» энди Бухорода ҳам ўз филиалига эга

«Трастбанк» энди Бухорода ҳам ўз филиалига эга

Мамлакатимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги аҳолига берилаётган имкониятлар иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган банк-молия тизими фаолиятини ҳам такомиллаштиришга асос бўлмоқда.

Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро шаҳрининг Боғишамол кўчасида замонавий ва миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бухоро филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

48-1

Ушбу янгиланишларга, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида берган топшириқлари ҳамда жорий йилнинг 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида банк тизимини ривожлантириш, молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, банкларнинг ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш, шу жумладан ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастурини амалга ошириш бош омил бўлди.

Тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Б.Шахриёров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухоро вилояти Бош бошқармаси мутасаддилари, банк ва молия муассасалари вакиллари, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, бино қурилишида бевосита иштирок этган пудратчи ташкилот қурувчилари жамоаси ҳамда филиал ходимлари иштирок этди.

Замонавий стандартлар асосида қуриб фойдаланишга топширилган бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Шахриёров, вилоятда хусусий банк филиалининг очилиши мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан бирга, вилоят миқёсида бизнес юритишни истаган ишбилармонлик вакиллари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мижозларга тез ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш, қолаверса, вилоят миқёсида ажратилган банк кредитлари ҳисобига янги иш ўринлари яратилишига замин бўлишини алоҳида таъкидлади.

Анъанага кўра, тантанали очилиш маросимининг рамзий тасмалари кесилиб, банк филиалининг очилганлиги расман эълон қилинди ҳамда Бухоро филиали бошқарувчисига бинонинг рамзий калити топширилди. Тадбир иштирокчилари замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган, ўз меъморий дизайни билан шаҳар кўркига кўрк қўшиб турган филиал биноси остонасидан ичкарига қадам қўйиб, банк мижозлари ва ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

48-2

Вилоят тадбиркорлари ва бизнес юритиш иштиёқидаги кўпгина ёшларга сифатли банк хизматларини кўрсатувчи янги филиал Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Боғишамол кўчаси, 2/1-уй манзилида жойлашган. Мазкур филиалда инновацион технологияларни қўллаган ҳолда, замонавий ва қулай банк хизматлари жорий этилиб, ушбу филиал келгусида “Банк - мижоз” тамойили равнақига хизмат қилиши, шубҳасиз.

Банк матбуот хизмати

Теги trastbank trustbankuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй