Фото: Daryo.uz
2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш Миллий стратегияси тасдиқланди.
Миллий стратегиянинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари ва кичик бизнес субъектлари учун арзон ва юқори сифатли молиявий маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.
Миллий стратегия 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг мантиқий давоми ҳисобланади.
Сўнгги йилларда банк-молия тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилганига қарамай, айрим жиҳатлари молиявий хизматлар оммабоплиги даражасининг жадал суръатларда ўсишига тўсқинлик қилмоқда. Хусусан,
Миллий стратегияга кўра, 2023 йилгача тижорат банкларининг айрим хизматлари агентлик шартномаси асосида учинчи шахс томонидан кўрсатилади. Синов тариқасида Алоқабанк пластик карталарини Ўзбекистон почтаси орқали мижозга етказиб бериш, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш кабилар амалга оширилади. Шунингдек, омонатлар жозибадорлиги, нақд пульсиз ҳисоб-китоб шаклларининг кенг қўлланилиши, клиринг тизимининг ривожланишига имкон яратилади.