logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Tengebank мижозлар йўлини рақамлаштиришни TUNE Consulting билан амалга оширишни бошлаганини маълум қилди

Tengebank мижозлар йўлини рақамлаштиришни TUNE Consulting билан амалга оширишни бошлаганини маълум қилди

Tengebank мижозлар йўлини рақамлаштиришни TUNE Consulting билан амалга оширишни бошлаганини маълум қилди

Tenge bank

Tenge Bank юридик ва жисмоний шахсларнинг «Мижоз йулини» такомиллаштиришга қаратилган узоқ муддатли стратегияни йўлга қўймоқда. Шу мунособат билан, 13 июль куни Tenge Bank Ўзбекистон TUNE Consulting IT-компанияси билан юридик ва жисмоний шахсларга масофали хизмат кўрсатиш бўйича омниканал платформасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича шартнома имзолади, дейилган Gazeta.uz да чоп этилган тижорий мақолада.

«Банк ушбу лойиҳани ишга туширишга узоқ вақт давомида тайёргарлик кўриб келди. Хусусан, биз чакана савдо ва корпоратив сектор бўйича кучли мутахассисларни жалб қилдик. Банкнинг технологик ҳамкори сифатида TUNE Consulting компаниясини танлашимизнинг асосий сабаби компаниянинг бугунги кунгача бўлган юқори даражадаги тажрибасидир», — деб таъкидлаган "Tenge Bank" бошқарув раиси Талгат Аюпов.

«TUNE Consulting учун Марказий Осиё ҳудудидаги йирик молиявий гуруҳ таркибига кирувчи Tenge Bank билан ҳамкорлик қилиш катта шарафдир. Tenge Bank бизни технологик ҳамкор сифатида танлаган Ўзбекистондаги учинчи хорижий банк бўлди», — дейди TUNE Consulting вакили Фарҳод Обидхонов.

TUNE Consulting компанияси банклар доирасида консалтинг «бутиги» сифатида танилган. Компания мижозлар ўртасида бир нечта "машҳур" иловалар — "Apelsin", "Milliy", "Joyda", "Ipak Yuli Mobile", "Infin Mobile", "Quant", "MultyPay KDB"ларнинг яратилишида ва қўллаб-қувватланишида фаол иштирок этганлиги маълум.

logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй