logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Қишлоқ Қурилиш Банк" раҳбари блогерлар билан мулоқот қилди

"ҚишлоқҚурилишБанк" раҳбари блогерлар билан мулоқот қилди

"Қишлоқ Қурилиш Банк" раҳбари блогерлар билан мулоқот қилди

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси Алишер Муратов банк соҳасини ёритиб келаётган бир гуруҳ блогерлар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да трансформация жараёнлари бўйича меҳмонларга атрофлича маълумотлар берилди.

Алишер Муратов бу борада сўз юритар экан, Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2020 йил 12 майдаги Фармони билан тасдиқланган 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш Стратегияси”нинг амалий аҳамиятига эътибор қаратди. Қайд этилдики, Стратегияда белгиланган вазифаларнинг босқичма-босқич равишда изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани юртимизда банклар фаолиятини замон талаблари асосида ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Хусусан, кўрсатилаётган хизмат турлари кўпайди. Асосийси, масофавий банк хизмати кўрсатиш бозорида сезиларли рақобат муҳити юзага келди.

1_qqABxzQ

Шундан келиб чиққан ҳолда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳам ўз фаолиятини замонавий  талаблар  асосида  янада такомиллаштириш, таклиф этилаётган банк хизматлари сони ва сифатини янада юксалтиришга асосланган трансормация жараёнларини амалга оширмоқда. Бу борада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб, бу асосда хорижлик мутахассислар жалб этилган.

2_jQ3A3Kh

Ўз навбатида, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) консультантлари банк хизматлари сифатини ошириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш жараёнларига амалий кўмаклашишди. Бугунги кундда экспертлар томонидан банкнинг диагностика қилиш ишлари якунланди ҳамда тегишли хужжат лойиҳаси Молия Вазирлигига тақдим этилди.

3_0sHxEKJ

Блогерлар ҳам банк фаолияти, мижозларнинг банклар фаолиятига муносабатлари ва айни пайтда хизматлар кўрсатиш масалаларига тўхталиб ўтишди. Сўнгги йилларда банклар фаоляитида сезиларли ўсиш кузатилаётганига эътибор қаратди. Умуман, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” фаолиятига доир барча саволларига жавоб олишди.

Банк  ахборот  хизмати

Теги qishloqqurilishbank blogger
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй