logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сенат Марказий Банк базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни олишга рухсат берди

Сенат Марказий Банк базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни олишга рухсат берди

Сенат Марказий Банк базасидан ҳисобварақалар ҳақидаги маълумотларни олишга рухсат берди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 26 июнь куни 16-ялпи мажлисда «Банк сири тўғрисида» ва «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхоновнинг қайд этишича, қонуннинг мақсади жиноий даромадларни легаллаштиришга ва тероризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи томонидан Ўзбекистон миллий тизимини баҳолашнинг иккинчи босқичини муваффақиятли ўтказишга тайёргарлик доирасида ФАТФ тавсияларини қонунчиликка имплементация қилишдан иборат.

Шу муносабат билан «Банк сири тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддаси қуйидаги бандлар билан тўлдирилмоқда:

прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, шунингдек, чет давлатларининг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда алмашиш.

Қутбиддин Бурхонов бу борада қонунчиликда ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги сабабли жиноий даромадларни легаллаштиришга ва тероризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи эксперт баҳоловчилари томонидан миллий қонунчилик ФАТФнинг 40 та тавсиясидан 6 тасига қисман мувофиқлиги ҳақида бирламчи баҳо берилганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан БМТнинг конвенциялари талаблари тўлиқ ижро этилмаётганлиги кўрсатилган.

Бундан ташқари, 9-модда (Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни прокуратура, дасталбки тергов, суриштирув органларига ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга тақдим этиш) қуйидаги тартибда ўзгартирилмоқда:

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:

  • (иккинчи хатбоши) прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш, етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;
  • (учинчи хатбоши) тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

Бундан ташқари, прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз иш юритувидаги жиноят ишлари ва тезкор-қидирув ишлари бўйича банклардаги ҳисобварақлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотлар базасидан автоматлаштирилган режимда олиши мумкин.

«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш киритиш орқали 6 та тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органлар томонидан прокурор санкцияси билан банк сирини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш тартиби белгиланмоқда.

Қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши лозим.

Теги Markaziy bank Senat
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй