Асосий/Бизнинг жамоа

Бизнинг жамоа

Исмоил Туропов
Бош муҳаррир

Туропов Исмоил Топилович 1984 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. 
Маълумоти олий, Тошкент молия институти Банк иши йўналишида таҳсил олган (2001-2005)
Bankers.uz нашри асосчиси ва бош муҳаррири.  
Банк соҳасида 14 йиллик тажрибага эга. Фаолияти давомида тижорат банкининг ички ва ташқи муҳитини даврий таҳлил қилиб бориш, стратегик режалаштириш, банкнинг юқори раҳбариятига банк фаолиятига доир таҳлиллар ва тақдимотлар тайёрлаш билан шуғулланган.

Шоакбар Давиров
Етакчи мутахассис

Давиров Шоакбар Шукуруллаевич 1995 йил Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети Бизнес бошқаруви йўналишида таҳсил олган (2012-2017).
Bankers.uz нашрида таҳлилий мақолалар тайёрлайди. Энергетик, пунктуал, етакчиликка интилувчан ходим. Дастурчилик ва инновацияларга қизиқади.

Мирзаолим Дилшодов
Етакчи мутахассис

Дилшодов Мирзаолим Дилшод ўғли 1999 йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, Тошкент молия институти Банк иши йўналишида таҳсил олган (2017-2021).
Bankers.uz нашрида хабарлар, янгиликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлайди. Изланувчан, танқидий фикрловчи, кенг дунёқарашга эга ходим. Блокчейн технологиялари ҳамда ислом молияси маҳсулотларига қизиқади.