logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Венгриянинг OTP банки Ўзбекистон банкларидан бирининг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади

Венгриянинг OTP банки Ўзбекистон банкларидан бирининг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади

Венгриянинг OTP банки Ўзбекистон банкларидан бирининг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади

Венгриянинг OTP банки Ўзбекистондаги давлат банкларидан бирининг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ўзбек-венгер музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзолаш пайтида маълум қилди

«Мен музокараларимиздан мамнунман. ОТP Bank Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этади. Ва бизнинг банк каби иқтисодий компонентга ишонишимиз, бу кўп нарсани англатади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентга кўра, бугун тор доирада банклар раҳбарлари билан истиқболли режалар муҳокама қилинди. Тез орада реал натижалар кутилмоқда.

OTP Group - молия, суғурта, инвестиция, банк бизнеси — активлар ва лизингларни бошқаришдан тортиб, пенсияларни тарқатишга қадар молиявий хизматлар билан шуғулланадиган венгер банк гуруҳи. OTP гуруҳи Марказий ва Шарқий Европада молиявий хизматларни етказиб беришда етакчи ширкат ҳисобланади. Банк активлари миқдори $51,1 млрд. ни ташкил этади (2018).

Теги otbbank and uzbekistan
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй