logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Январь ойи Ўзбекистонда пластик карталар сони қарийб 1 млн га камайди

Январь ойи Ўзбекистонда пластик карталар сони қарийб 1 млн га камайди

Январь ойи Ўзбекистонда пластик карталар сони қарийб 1 млн га камайди

Ўзбекистонда муомаладаги банк пластик карточкалари сони 25,77 млн донадан 24,83 млн гача камайди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган статистикада маълум бўлди.

Республикада фаолият юритаётган жами 11 та тижорат банкида муомаладаги пластик карталар сони камайган. «Асакабанк» жами очилган карточкаларининг ярмини (47,8%) йўқотди, ҳозир банк ҳисобида 1,01 миллион дона карта мавжуд. «Халқ банки» нинг карталари 200,13 мингга, «Ҳамкорбанк» ники эса 118 мингга камайган.

Шу билан бирга, аксарият банкларда банк карталари сони кўпайган. «Инфинбанк» да 232 мингдан ортиқ, «Равнақбанк» да 127,7 мингта, «Универсалбанк» да эса 48,78 мингта янги карта эмиссия қилинган.

Январь ойида Ўзбекистондаги банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган киоскларнинг умумий сони 4,3 фоизга, яъни 11,8 мингдан 12,3 минггача ўсди.

Бир қатор молия институтлари банкоматлар сонини кўпайтирди. Бу борада етакчилик «Халқ банки» да - жами 325 та янги АТМ.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй