logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Яна бир фирибгар фирма устидан жиноят иши қўзғатилди

Яна бир фирибгар фирма устидан жиноят иши қўзғатилди

Яна бир фирибгар фирма устидан жиноят иши қўзғатилди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, 2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар, Тошкент шаҳрида жойлашган “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг Самарқанд филиали ходимлари фуқароларга бир йил мобайнида пулларини кўпайтириб олишларини айтиб, уларни ишонтириб, жамиятнинг офисида фуқароларнинг ҳар биридан 500 АҚШ долларидан 22.250 АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини шартнома асосида инвестиция тариқасида қабул қилиб, 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар жалб қилинган пуллардан, даромад тариқасида 2,5 фоиздан 4 фоизгача пул маблағларини бериб келиб, кейинчалик олган пул маблағларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Ўз навбатида алданиб қолган фуқароларнинг аризаларига асосан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жабрланган фуқароларнинг доираси ва уларга етказилган зарарни қоплашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bankers.uz жамоаси фуқароларимизни яна бир бор ҳар қандай молиявий операцияларни амалга оширишда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга чақиради.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй