logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади

Валюталарнинг расмий курси кунлик белгиланади

Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00 да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Бу Марказий банк бошқаруви томонидан 9 январда қабул қилинган ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш борасидаги қарорда келтирилган. Ҳозир Марказий банк янги курсларни ҳар сешанба куни белгилайди, жуда кам ҳолларда валюта курси ҳафтасига икки марта белгиланалар эди.

Мазкур қарор билан 2021−2025 йилларга мўлжалланган валюта интервенциялари стратегияси тасдиқланган.

15 февралдан бошлаб, ички валюта бозорида амалга ошириладиган валюта олди-сотди савдолари бўйича қуйидагилар жорий этилади: 
Ўзбекистон республика валюта биржасида савдо сессиялари амалдаги «фиксинг» усулидан «колл аукцион» ва икки томонлама узлуксиз аукцион «мэтчинг» савдо усулларига ўтказилиши;
валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессияларининг соат 10:00 дан 15:00 гача «Онлайн платформа» орқали амалга оширилиши;
валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳозирда мавжуд Т+0 (бугунги иш куни) шаклидан Т+1 (кейинги иш куни) шаклига ўтказилиши;
тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар билан валюта операцияларини тўғридан-тўғри валюта позицияси орқали амалга оширилиши белгиланган.

Шу билан бирга, қарорда валюта бозорини ривожлантиришнинг кейинги босқичларида валюта операциялари бўйича савдо иштирокчиларининг умумэътироф этилган энг намунали амалиётларни ўз ичига олган «Этика кодекси»нинг қабул қилиниши ҳамда тижорат банкларининг «маркет-мейкерлар» сифатида иштирокини йўлга қўйиш мақсадида уларга бериладиган имтиёз ва мажбуриятларни ўзида акс эттирувчи «Маркет-мейкерлик фаолияти тўғрисида"ги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

«Амалга оширилаётган ўзгаришлар ички валюта бозорининг инфратузилмасини такомиллаштириш, валюта курсининг шаклланишида тижорат банкларининг ролини янада ошириш ҳамда тадбиркорларнинг маблағларини зарур бўлган валюталарга тезкор равишда алмаштириш имкониятларини яратади», — дейилади хабарда.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй