logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк истеъмолчига 90 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланиш имконини берувчи “090 картаси”ни жорий қилиш арафасида

Ўзсаноатқурилишбанк истеъмолчига 90 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланиш имконини берувчи “090 картаси”ни жорий қилиш арафасида

Ўзсаноатқурилишбанк истеъмолчига 90 кунгача фоизсиз кредитдан фойдаланиш имконини берувчи “090 картаси”ни жорий қилиш арафасида

Банкнинг замонавий информацион технологиялар ютуқларини кенг жорий қилиш борасидаги шу ва бошқа режалари ҳақида куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида ЎзСаноатқурилишбанк Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров маълум қилди.

Матбуот анжуманида банкда жорий қилинган янги рақамли хизматлар ҳақида маълумотлар берилди, шу билан бирга ЎзСҚБнинг янада “рақамлашуви” борасидаги режалари маълум қилинди. Хусусан, 2021 йилда мазкур йўналишдаги банкнинг қуйидаги устувор вазифалари ҳақида сўз борди:
• Жорий йилда операцион йўқотишлар ва кредит таваккалчиликларини пасайтириш имконини берувчи скоринг модели ривожлантирилади.
• Электрон савдо майдончасини кенгайтириб, 2021 йилда янги 500 та, 2022 йилда – 1000 та савдо-сервис корхоналар ва ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш, маҳсулотлар турини 1 млн.гача етказиш кўзда тутилган.
• Электрон савдо майдончаси орқали ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади. Бу мижозларга банк офисларига келмасдан имтиёзли шартлардаги ипотека кредитини расмийлаштириш ва қурилиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга ўз харидорлари учун тайёр ечимлар таклиф этиш имконини беради.
• WAY4 карта процессинги билан интеграциялашув лойиҳаси жорий этилади. Лойиҳа келгусида банкка касса орқали халқаро пул ўтказмаларидан воз кечиш имконини беради.
• Яна бир лойиҳа – савдо-сервис корхоналари ва ишлаб чиқарувчилар ҳудудида “Смарт офис”лар ташкил этиш орқали банк хизматларини аҳолига янада яқинлантиришдир. “Смарт офис”ларда тач-скрин экранлар ва картоматлардан фойдаланган ҳолда банк маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланиш мумкин бўлади. Масалан, мижоз янги банк картасини “Смарт офис”да атиги 10 дақиқа ичида олиш имконига эга бўлади.
• “090 картаси” лойиҳаси амалга оширилади. Истеъмолчига кредитларни 90 кунга “нол” фоизларда олиш имконияти яратилади.
Қисқа қилиб айтганда, Ўзсаноатқурилишбанкда бизнес жараёнларга ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш кўлами ниҳоятда кенг. Мазкур чора-тадбирлар Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда олиб борилаётган Банкни трансформация қилиш дастурининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Трансформация жараёнларидан кўзланган асосий мақсадлардан бири эса банк томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг мижозга йўналтирилганини таъминлаш ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун энг қулай банк хизматларини кўрсатилишига эришиш банкнинг пировард мақсади эканлиги таъкидланди.

Теги uzpsb smartoffice
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй