logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк – халқаро «SAP QUALITY AWARD-2021» танлови совриндори бўлди

Ўзсаноатқурилишбанк – халқаро «SAP QUALITY AWARD-2021» танлови совриндори бўлди

Ўзсаноатқурилишбанк – халқаро «SAP QUALITY AWARD-2021» танлови совриндори бўлди

Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси МДҲ мамлакатлари ўртасида ўтказилган “SAP Quality Awards” танловида “Рақамли эволюция” номинациясида ғолиб деб эътироф этилди.

Танлов ҳайъати эътирофига кўра, Ўзсаноатқурилишбанкнинг “Бюджетлаштириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” лойиҳаси барча зарурий талабларга мос келади. Мазкур дастур МДҲ мамлакатларида амалга оширилган энг йирик трансформация лойиҳаларидан бирига айланди.

- Бугунги кунда банкда “SAP Business Planning and Consolidation” дастури негизида бюджетлаштириш жараёнини юритиш, банк маҳсулотларининг самарадорлиги ва рентабеллигини аниқлаш, шунингдек, банк бўлинмалари ва филиалларида бизнесни кузатиб бориш имконини берувчи Ягона тизимлаштирилган дастурий таъминот жорий этилди, – дейди Банк Бош бухгалтери Ойбек Воҳидов. Умуман олганда, 15 босқичли ушбу лойиҳанинг шу кунга қадар 9 та босқичидаги ишлар муваффақиятли якунланди.

Банк матбуот хизмати 

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй