logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси 25 млн. АҚШ долларига тенг молиялаштириш линияси тўғрисида битим имзолади

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси 25 млн. АҚШ долларига тенг молиялаштириш линияси тўғрисида битим имзолади

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси 25 млн. АҚШ долларига тенг молиялаштириш линияси тўғрисида битим имзолади

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида 25 млн. АҚШ долларига тенг молиялаштириш линияси тўғрисида битим имзоланди.

Унга кўра, ХСРИК «Ўзсаноатқурилишбанк»га кичик ва ўрта бизнес субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришнинг исломий усулларидан фойдаланган ҳолда молиялаштиришга кўмаклашади.

Томонлар, шунингдек, банк мутахассисларининг янги ноанъанавий банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақидаги хабардорлиги ва амалий билимларини ошириш мақсадида соҳа мутахассислари учун молиялаштиришнинг исломий усуллари (жумладан, мурабаха – истеъмол кредити) бўйича ўқув-амалий дастурларни биргаликда ташкил этишга келишиб олдилар.

Ушбу битимнинг имзоланиши банкда шариат тамойиллари асосида янги молиявий хизмат турларини жорий этиш ва Ислом тараққиёт банки гуруҳининг қўшимча молиявий ресурсларини жалб қилиш учун имконият яратади. Шунингдек, жорий йил июнь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг йиллик мажлиси арафасида бошқа банклар ва молиявий ташкилотлар ҳамда ислом молиялаштириш усуллари билан шуғулланувчи инвестицион фондлар учун ҳам ижобий белги ҳисобланади.

Бу «Ўзсаноатқурилишбанк»га ХСРИК томонидан ажратилган учинчи молиялаштириш линиясидир. Бундан аввал корпорация томонидан 2009-2012 йилларда умумий қиймати 18 млн. АҚШ долларилик иккита молиялаштириш кредит линияси ажратилган эди.

Маълумот учун: Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси – Ислом тараққиёт банки гуруҳи аъзоларидан биридир. Корпорациянинг мақсади – иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш ҳамда инвестицияларни тақдим этиш орқали аъзо-мамлакатларда хусусий секторни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. Корпорация, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш, кенгайтириш ва модернизациялашга кўмаклашиш мақсадида ҳукуматлар ва хусусий ташкилотларга консультатив хизматлар кўрсатади.

Банк Ахборот хизмати

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй