logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимига ўтади

UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимига ўтади

UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимига ўтади

UZCARD ва HUMO ўзларининг инфратузилмаларини интеграциялаш ҳақидаги меморандумни имзоладилар. Шу муносабат билан тўлов тизимлари терминаллари иккала турдаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди.

Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Имзоланган меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви амалга ошади.

«Инфратузилмаларнинг интеграцияси карта эгалари, банклар ва бизнес эгаларига сезиларли фойда келтиради. Харидорларнинг савдо нуқталарига келгач қайси терминаллардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги ўйлари йўқолади, тадбиркорлар эса иккала картадан тўловларни битта терминал орқали қабул қилишлари мумкин бўлади. Шуни таъкидлашни истардимки, UZCARD ва HUMO Ўзбекистоннинг тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини яратишда давом этади”, — деди МБПМ директори Шуҳратбек Қурбонов.

Тўлов тизимларининг яқин ҳамкорлиги бозор талабларига тезроқ жавоб беришга ва инновацион ечимларни янада самарали амалга оширишга имкон беради. 2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши кутилмоқда.

«UZCARD ва HUMO ўртасидаги ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулайроқ ва арзонроқ қилиш, шунингдек, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳам аҳолининг молиявий саводхонлигини ривожлантириш ва яхшилашга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, компанияларни янги технологияларни ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди. Бундан ташқари, бу ҳалол рақобатни ривожлантиришга ва молиявий технологиялар бозорида янги иштирокчиларнинг пайдо бўлишига ёрдам беради», — дея, изоҳ берди UZCARD бош директори Фаррух Зияев.

Шунингдек, меморандум доирасида компаниялар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:
— карта эгалари, банклар, тўлов ташкилотлари ва чакана савдо нуқталарининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
— нақдсиз тўловларни рағбатлантириш учун технологияларни такомиллаштириш ва инфратузилмани кенгайтириш;
— тўлов инфратузилмасининг ишончлилиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. 

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ҳақидаги янгиликлар ва батафсил маълумотларни https://rpst.uz/ веб-сайтидан, Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) ҳақидаги янгиликлар ва батафсил маълумотларни https://rpst.uz/bKn веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Теги uzcard humo
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй