logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Uzcard финтех-акселератор ва 1 млн. долларлик венчур фондни ишга туширди

Uzcard финтех-акселератор ва 1 млн. долларлик венчур фондни ишга туширди

Uzcard финтех-акселератор ва 1 млн. долларлик венчур фондни ишга туширди

Uzcard истиқболли стартапларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун $1 млн. миқдоридаги биринчи саноат финтех-акселератор ва венчур фондини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Spot нашри хабар бермоқда. «Биз тадбиркорларни маҳаллий бозорда ҳам, шерикларимиз орқали жаҳон бозорларига чиқишида ҳам шаффоф рақобатбардош устунликларни таъминлиш мақсадида "очиқ инновациялар" форматида қўллаб-қувватлаймиз», - деди Uzcard раҳбари Фаррух Зияев.

Uzbekistan FinTech Accelerator

Аллақачон катта маълумотлар, сунъий идрок, биометрия, блокчейн, IoT, бизнес жараёнларини рақамлаштириш ҳамда бошқа соҳаларда молия ва IT-саноат учун ечимларни ишлаб чиқадиган маҳаллий ва хорижий жамоалардан аризалар қабул қилиш бошланган.

Рақобатбардош танловда иштирок этиш учун қуйидаги аниқ йўналишлардан биридаги компания эҳтиёжларига мослаштириладиган MVP ёки тайёр маҳсулотни тақдим этишлари керак:

• Uzcard инфратузилмасини ривожлантириш;
• Маҳсулот турларини кенгайтириш;
• Киберхавфсизлик ечимлари;
• Маркетинг воситалари;
• Ички жараёнларни автоматлаштириш ва маълумотларни қайта ишлаш;
• HR соҳасидаги ечимлар;
• Uzcard шериклари (банклар, тўлов ташкилотлари ва б.) учун хизматлар.

Акселерация даврида стартап жамоасига менторлар, трекерлар ва компания мутахассислари ҳамроҳ бўлади, улар технологияларни синовдан ўтказадилар, уларнинг потециал бизнес самараси ва интеграция имкониятларини баҳолайди. 15 та стартап Uzcard инфратузилмаси ва тажрибасидан фойдаланиш имкониятга эга бўлади, шунингдек синов вариантини ишга тушириши мумкин бўлади.

Uzcard Ventures

Дастур якунлангандан кейин, стартаплар 1 миллион долларлик венчур фондига инвестиция учун мурожаат қилишлари мумкин. Фондга акселерацияда қатнашмаган ташқи проектлар ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Фонд миноритар улушни сотиб олиш орқали seed and growth босқичини бошлашга қизиқмоқда. Лойиҳани танлашда асосий параметрлар қаторида кўп сонли ўсиш истиқболлари, масштаблаш салоҳияти ва компания экотизимининг янги бизнес йўналишлари билан синергия мавжуд.

Теги uzcard
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй