logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда крипто-биржаларда савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда крипто-биржаларда савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда крипто-биржаларда савдо қилишга рухсат берилиши кутилмоқда

Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Унга кўра, амалдаги қонун ўзгартирилиб, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан эмиссия қилинган токенларни рўйхатдан ўтказиш, чиқариш ёки айлантиришга рухсат берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий ва чет эл валютасида амалга ошириши мумкин бўлади.

Бунда, «сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир».

2020 йилнинг январь ойида Тошкентда Марказий Осиёдаги биринчи крипто-биржа UzNEX ишга туширилган эди. Бироқ унда, Ўзбекистон фуқаролари криптовалюталарни фақатгина чет элликларга сотишига рухсат берилган эди. Ушбу крипто-бозор Кореянинг Kobea Group ширкатига тегишли.

Манба: gazeta.uz

Теги UzNEX
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй