logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбек банклари I чоракни қандай соф фойда билан якунладилар

Ўзбек банклари I чоракни қандай соф фойда билан якунладилар

Ўзбек банклари I чоракни қандай соф фойда билан якунладилар

Оператив маълумотларга кўра, 2021 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда фаолият юритаётган 32 та тижорат банкининг жами баланс соф фойдаси 1 трлн. 472,8 млрд. сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос чорагига нисбатан, 81,3 млрд. сўмга, ёки 6 фоизга кўпроқ демакдир.

Йирик тижорат банкларидан Ўзмиллийбанк ҳамда Халқ банкининг соф фойдаси ушбу чоракда ўтган йилнинг I чорагига нисбатан камроқ бўлди. Хусусан, I чоракни Ўзмиллийбанк 230,99 млрд. сўм (ўтган йил мос даврига нисбатан 75,5 млрд. сўмга кам) ҳамда Халқ банки эса 163,05 млрд. сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 69,4 млрд. сўмга кам) соф фойда билан якунлади. Шунингдек, КДБ Ўзбекистон, Пойтахтбанк, Савдогар банк, Содерат банк Эрон банкларида ҳам соф фойданинг ўтган йил мос чорагига нисбатан камайиши кузатилди.

Соф фойда миқдори Тенге банкда ўтган йил мос даврига нисбатан 8,5 бараварга, Капиталбанкда 6,5 бараварга, Азия Альянс банкда 2,3 бараварга, Агробанкда қарийб 2 бараварга кўпайган. Микрокредитбанк ўтган йилнинг мос давридаги фаолиятини зарар (-73 млрд. сўм) билан якунлаган бўлса, бу йил банкда 1-чорак баланс соф фойдаси 8 млрд. сўмни ташкил қилган.

6 та банк — Универсалбанк (-4,68 млрд. сўм), Туркистонбанк (-46,69 млрд. сўм), Мадад Инвест Банк (-27,44 млрд. сўм), Ўзагроэкспортбанк (-41,55 млрд. сўм), Хай Тек банк (34,75 млрд. сўм) ва Ти Би Си банк (-14,73 млрд. сўм) жорий йил I чоракни молиявий зарар билан якунлаганлар.

Баланс соф фойдаси миқдори бўйича етакчи учликни Ўзсаноатқурилишбанк (258,61 млрд. сўм), Ўзмиллийбанк (230,99 млрд. сўм), Ипотека-банк (169,56 млрд. сўм) эгаллаган. Устав капиталида давлат улуши устувор бўлмаган банклардан энг кўп фойда олган 3 та банк — Ипак Йўли банки (100,53 млрд. сўм), Ҳамкорбанк (99,82 млрд.сўм) ва Трастбанк (93,09 млрд.сўм) бўлди.

Умуман олганда, ўтган йилнинг I чораги якунида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясининг мамлакат иқтисодиёти, шу жумладан тижорат банклари молиявий аҳволига таъсири ҳали йўқ эди. 2021 йил I чорагида эса, кўпгина банкларда эҳтимолий йўқотишларга қилинган заҳира ҳаражатларининг ортиши, ўтган йил 2-ярим йиллигида жорий этилган фоизларни мақбуллаштириш сиёсати натижасида активлар даромадлилигининг пасайиши ва бошқа бир нечта омиллар банк тизими молиявий аҳволига салбий таъсир ўтказган бўлиши мумкин.

79-1

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй