logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Учта давлат банки «Ёшлар дафтари» даги ёшларга кредитлар ажратади

Учта давлат банки «Ёшлар дафтари» даги ёшларга кредитлар ажратади

Учта давлат банки «Ёшлар дафтари» даги ёшларга кредитлар ажратади

Савдо-саноат палатаси ва Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари вилоят ҳокимлари билан бирга февраль ойидан бошлаб, «ёшлар дафтари»га кирган 100 минг нафар ёшларни «1+1» лойиҳаси доирасида ҳафталик ўқув курсларида ташаббускор тадбиркорлар иштирокида ўқитишни ташкил этади. Бу ҳақда 27 январда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сўз юритилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятида – 10 минг нафардан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган ва Сурхондарё, Хоразмда – 7 мингдан, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент шаҳрида – 4 минг нафардан «ёшлар дафтари»га киритилган йигит-қизлар ўқитилади.

«Ўқув курсини тамомлаганларга сертификат берилиб, уларга ‘Микрокредитбанк’, ‘Халқ банки’ ва ‘Агробанк’ орқали имтиёзли кредитлар ажратилади. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан ресурс берилади. Ёшлар тадбиркорлиги бўйича кредитларни мувофиқлаштиришга ‘Микрокредитбанк’ масъул бўлади.

‘Микрокредитбанк’ раиси банкка ёшларнинг истиқболли лойиҳаларини жалб этишга кўмаклашадиган, тадбиркорлик қобилияти бор ёшларни рағбатлантириш амалиётини жорий қилиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ташаббус доирасида банк ҳар бир тумандан 10 нафар бундай фаол ёшларни ҳамкорликка жалб қилиб, ишни маҳаллабай ташкил этмоқчи. Бу тизим орқали 40 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини самарали амалга ошириш мумкин. Мазкур таклиф менга жуда маъқул», – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг қўшимча қилишича, «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» ташаббуси доирасида ёшларни корхона ва ҳунармандларга бириктириш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш тизими орқали 100 мингдан ортиқ кишининг бандлигини таъминлаш лозим.

Манба: daryo.uz

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй