logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/TBC Bank Payme иловасидан олган йиллик соф фойдаси миқдорини очиқлади

TBC Bank Payme иловасидан олган йиллик соф фойдаси миқдорини очиқлади

TBC Bank Payme иловасидан олган йиллик соф фойдаси миқдорини очиқлади

2020 йилнинг IV чорагида Payme иловасининг соф фойдаси 89% га ортди. Бу ҳақда Spot нашри Payme'га эгалик қилувчи TBC Bank ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.

"Мен COVID-19'га қарамай, йил давомида сезиларли даражада ўсиб борган Payme ишидан ҳайратландим", - дейди TBC Bank Group PLC бош директори Вахтанг Буцхрикидзе.

Унинг сўзларига кўра, илова мамлакатда 65 млн.дан ортиқ операцияларни амалга оширган 2,9 млн фойдаланувчига эга иккинчи энг йирик тўлов провайдери саналади.

Ушбу муддатда Payme даромадлари қарийб $5 млн.ни, соф фойдаси эса тахминан $2,5 млн.ни ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар мос равишда 94,7% ҳамда 89,1% га ортган.

TBC Bank Payme тўлов операторининг 51% акцияларини ҳали Ўзбекистон бозорига банк хизматларини олиб кирмасдан аввал, 2019 йил апрель ойида сотиб олган эди. Ўшанда битим нархи $5,5 млн.ни ташкил этган. Бутун компания эса $10,8 млн.га баҳоланган.

Манба: Spot

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй