logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Standart & Poors халқаро рейтинг агентлиги «Ориент Финанс» банк рейтингини «Баркарор» «В+» даражасигача оширди

Standart & Poors халқаро рейтинг агентлиги «Ориент Финанс» банк рейтингини «Баркарор» «В+» даражасигача оширди

Standart & Poors халқаро рейтинг агентлиги «Ориент Финанс» банк рейтингини «Баркарор» «В+» даражасигача оширди

«Ориент Финанс» ХАТБ кредит рейтинги «Барқарор» прогнози билан «В» даражасидан «В+» даражасигача оширилиши банк томонидан пандемия шароитида муаммоли активлар бўйича заҳираларни шакллантириш учун харажатлар меъёрида бўлиши таъминлангани ва банк капитали мувозанатли бошқарилгани билан изоҳланган.

S&P Global Ratings фикрига кўра: «Ориент Финанс» ХАТБ давлатга тегишли бўлмаган ва молиявий хизматлар бозорида унчалик катта улушни эгалламаган банк бўлишига қарамасдан, Ўзбекистондаги кичик ва ўрта банклардан фарқли равишда корпоратив мижозларнинг кенг базасига эга бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг ташаббусидаги йирик лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этади. Ушбу лойиҳаларга ажратилган кредитларнинг сифати эса ижобий эканлиги билан ажралиб туришини таъкидлаб ўтиш жоиз.»

Биз «Ориент Финанс» ХАТБ ликвидлилик кўрсаткичларига «муносиб» баҳо бердик. 2021 йил 1 март ҳолатига кўра, ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши қарийб 21,5% ни ташкил этди ва бу Ўзбекистон банкларига нисбатан таққослаганда, юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ўтган бир неча ойлар давомида эса, биз банк активларида салбий ўзгаришларни кузатмадик.» дейилган ҳисоботда.

«Барқарор» прогнозини берилиши «Ориент Финанс» ХАТБ етарли капитал заҳираларига эга эканлиги ва даромадни ошириш салоҳияти юқорилиги билан яқин 12-18 ой давомида ўзининг кредитлаш имкониятини етарлича таъминлаб тура олишини англатади.

Теги orientfinance sp spglobalratings
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй