logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Пенсия ва нафақаларни тўлаш банклар ўртасида тендер асосида белгиланиши мумкин

Пенсия ва нафақаларни тўлаш банклар ўртасида тендер асосида белгиланиши мумкин

Пенсия ва нафақаларни тўлаш банклар ўртасида тендер асосида белгиланиши мумкин

"Фуқароларга давлат пенсиясини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни фуқароларга етказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб:

— Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки томонидан амалга оширилади;
— пенсия ва нафақалар етказилганлиги учун хизмат ҳақини тўлаш учун фуқароларнинг ҳар ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшимча 1 фоиз устама жорий қилинади ҳамда тўловларни нақд пулсиз шаклда олиш ёки арзонроқ хизматдан фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилинган маблағ пенсия ва нафақа олувчининг ихтиёрида қолдирилади

Шунингдек, "Пенсия жамғармаси"нинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромаднинг йигирма фоизи жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун: амалдаги тартибга кўра, республиканинг барча ҳудудларида пенсия ва нафақаларни тўлаш Президентнинг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2820-сон қарори билан 2017 йил 1 июлдан бошлаб фақат «Халқ банки» томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Bankers.uz жорий йил май ойида пенсия тўловлари бўйича айрим фикрларини баён қилган, шунингдек, орадан бир оз муддат ўтиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакили томонидан пенсия билан боғлиқ амалдаги муаммолар қайта такрорланмаслиги учун Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда пенсия маблағларини етказиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиб, тегишли таклифлар ишлаб чиқилишини маълум қилган эди.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй