logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/NPL ортиши фонида банк сектори соф фойдаси ўсиши секинлашди

NPL ортиши фонида банк сектори соф фойдаси ўсиши секинлашди

NPL ортиши фонида банк сектори соф фойдаси ўсиши секинлашди

2021 йилнинг I чорагида Ўзбекистон банк сектори 1,47 триллион сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8% кўпроқ. Марказий банк томонидан эълон қилинган статистика бундан дарак бермоқда

Соф фойда ўсишининг бундай секинлашуви муаммоли кредитлар ҳажмининг ўсиш фонида кузатилмоқда. Уч ой ичида уларнинг умумий кредит портфелидаги улуши 2,1% дан 3,6% гача ўсди. Пул кўринишида эса 5,8 трлн. сўмдан 10,2 трлн. сўмга кўпайди. Умумий банк секторининг фоизли ва фоизсиз даромадлари 6,22 трлн. сўмни ташкил этди, бу эса 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баравар кўпдир. Кредитлар ва лизинглар бўйича эҳтимолий йўқотишларни баҳолаш эса 1 апрель ҳолатига кўра, 4,28 триллион сўмни ташкил қилди, бу эса бир йил олдинги кўрсаткичлардан 1,8 баравар кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, айрим банкларда муаммоли кредитлар (NPL) даражаси жуда юқори. «Хай-Тек банк» кредит портфелининг 89,4% и, «Туркистон банк» да эса 86,7%, «Мадад инвест банк» да 46,6% ини NPL ташкил қилмоқда. Таққослаш учун 1 январь ҳолатига кўра, ушбу банкларда NPL мос равишда 0,2%, 0,1% ва 20,2% ни ташкил қилган эди.

Банк секторидаги аксарият банклар I чорак бўйича молиявий ҳисоботларини эълон қилди. Хусусан, рақамли форматда ташкил этилган Anorbank 2021 йилнинг дастлабки уч ойи давомида 717,9 миллион сўм соф фойда олган. Anorbank'нинг "эгизаги" TBC Bank эса I чоракни 14,7 млрд. сўм зарар билан якунлади.

Теги uzcard Anorbank TBC Bank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй