logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Март ойида олтин-валюта захирамиз яна камайди

Март ойида олтин-валюта захирамиз яна камайди

Март ойида олтин-валюта захирамиз яна камайди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари миқдори март ойида 33,26 миллиард доллардан 32,67 миллиард долларга (589,1 млн. долларга) камайди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда

Валюта захиралари $13,14 млрддан $13,01 млрдга ($132,4 млнга) пасайди.

Захиралардаги олтин ҳажми 11,2 млндан 11,4 млн. троя унцияга кўпайди. Қимматбаҳо металлнинг нархи бир ой ичида 4,5% га ёки $1765,10 дан $1685,35 гача камайди. Қайта баҳолаш натижасида олтин захиралари 19,73 миллиард доллардан 19,28 миллиардга ($450,9 млнга) камайди.

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари "Қарз олишнинг махсус ҳуқуқлари" (Special Driwing Rights - SDR) дан ташкил топган. Бир ой ичида унинг ҳажми 383,1 млн. доллардан 377,2 млн. долларга камайди.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида олтин нархининг пасайиши ҳисобига Ўзбекистоннинг расмий захира активлари $1,05 млрдга камайган эди.

Теги oltin oltinzaxira
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй