logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк: Биз банк тизимининг барқарорлигини сақлаб қолдик

Марказий банк: Биз банк тизимининг барқарорлигини сақлаб қолдик

Марказий банк: Биз банк тизимининг барқарорлигини сақлаб қолдик

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов Россиянинг молия, банк ва тўлов тизимлари тўғрисида ёзадиган нуфузли нашри “ПЛАС” журналига интервью берди. Суҳбатда жаноб Зоҳидов мамлакатимиз банк секторининг жорий ҳолати ва келажакдаги прогнозлари билан ўртоқлашди. Bankers.uz ушбу суҳбатни ўзбек тилига таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола қилади.

70-1

ПЛАС: Ҳисоб-китобларингизга кўра 2020 йилнинг қайси даврлари Ўзбекистон Республикаси миллий банк тизими учун энг оғир даврлар бўлди ва бунинг асосий сабаблари нимада?

Б.Зоҳидов: Албатта, бутун дунёда бўлганлиги каби март ва апрель ойлари биз учун энг оғир даврлар бўлди, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекцияси пайдо бўлиш ва тарқалиш даври барча давлат органлари мисли кўрилмаган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек, бутунлай янги масалаларни ҳал қилиш муаммосига дуч келишди. Шунингдек пандемиянинг иккинчи тўлқини сабабли июль ва август ойларида ҳам миллий банк тизими учун зиддиятли даврлар юзага келди.

Бу, бир томондан, мамлакат бўйлаб карантин чекловларини жорий этилиши ортидан аҳоли даромадларининг пасайиши ва бошқа томондан, кўплаб корхоналарнинг иш фаолияти тўхтатилиши, чегараларнинг ёпилиши ва умуман, инсон ресурслари ҳаракатининг чекланганлиги натижасида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилиши камайишига боғлиқ эди. Кўплаб мамлакатларнинг чегаралари ёпилиши эса ташқи савдо фаолиятининг сусайишига олиб келди.

Бундай шароитда Марказий банк томонидан макроиқтисодий барқарорликни ва бутун банк тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилди:
• кескин пасайган даромадлар жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг харид қобилияти ҳамда ишбилармонлик фаолиятига салбий таъсирини камайтириш мақсадида, тижорат банклари томонидан уларга берилган кредит муддатларини узайтириш (пролонгация) чора тадбирлари яратилди;
• кредитлар муддатини узайтириш ва ликвид ресурсларни қисқартириш таъсирини нейтрализация қилиш мақсадида, банкларни зарур ликвидлик билан таъминлаш учун пул-кредит сиёсатининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли воситалари ишлаб чиқилди ва жорий қилинди;
• масофавий ҳизматлар ва онлайн банк ҳизматларини, шу жумладан онлайн омонатлар, мобил иловалар, онлайн кредитлар ва тўлов ҳизматларини ривожлантириш орқали банкларнинг мижозга йуналтирилган ёндашуви яхшиланди ва аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси такомиллаштирилди.

Коронавирус пандемияси пайтида эълон қилинган карантин натижасида иқтисодий фаолликнинг пасайиши банк кассаларига келиб тушадиган нақд пул оқимига ҳам таъсир кўрсатди. Шундай бўлсада, нақд пулга бўлган эҳтиёж ўз вақтида, банк кассаларидаги пул маблағларини сақлаш, қайта ишлаш ва дезинфекция қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда қондирилди.

Ҳукумат ва Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини тўлдириш учун кредитлар шаклида молиявий кўмак кўрсатди.

Амалга оширилган ишлар ва янги турдаги хизматларни жорий этиш орқали тадбиркорлар фаолиятини карантин шартларига мослашди, натижада хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий қисмининг нақд пул тушумлари карантингача бўлган давр даражасида тикланди.

70-2

ПЛАС: Сўнгги йилларда бутун дунё банклари рақамли технологияларни фаол ривожлантириши давом этаётган пандемия пайтида қандай рол ўйнаган ва ўйнашда давом этмоқда деб ўйлайсиз? Уни қай даражада рақамлаштириш жараёнларининг катализатори деб ҳисоблаш мумкин?
Б. Зоҳидов: Пандемия, айниқса, карантин тадбирлари онлайн буюртма бериш ва уларни элтиб бериш хизматларининг фавқулодда ўсишига олиб келди.

Сўнгги уч йил мобайнида тижорат банклари мижозларга хизмат кўрсатишни соддалаштириш, банк-мижоз ёки мобил иловалар каби масофавий хизмат кўрсатиш каналларига эътибор қаратиш борасида ўз бизнесини жадал трансформация қилишмоқда. Албатта, банкларда бу фаоллик турли даражаларда намоён бўлади.

Мамлакатда пандемия ва эълон қилинган “локдаун” банкларнинг масофавий хизматларини ривожлантиришга ҳисса қўшди. Жумладан, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, масофавий хизмат кўрсатиш усулларидан фойдаланувчилар сони 14,5 млн. (шундан жисмоний шахслар 13,7 млн., хўжалик юритувчи субъектлар 822 мингта) ни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30% га ошган.

Марказий банк томонидан рақамли банклар ва филиаллар фаолияти учун лицензиялар берилиши ҳам банк тизимини янада рақамлаштиришга туртки бўлди ҳамда мижоз ва банк ўртасидаги муносабатларда янгича ёндашувларни белгилаб берди.

"Digital Uzbekistan-2030" стратегияси доирасида рақамли банк хизматларини ривожлантириш бўйича вазифалар, хусусан, тижорат банкларини рақамлаштириш трансформациясини якунлаш, тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган масофавий хизматлар (internet-banking, банк-мижоз, sms-banking, mobile banking ва бошқалар) сифатини ошириш вазифалари белгилаб олинди, шунингдек, кенг жамоатчилик учун масофавий банк хизматларидан фойдаланиш имконини таъминлаш тасдиқланди.

ПЛАС: Пандемиянинг дастлабки босқичида қандай рисклар аниқ намоён бўлди? Хусусан, коронаинқироз савдо эквайринг бозорига қандай таъсир кўрсатди? Қайси секторлар бир жойда қотиб қолди ва қайсиларида транзакциялар ҳажми ортди? Эквайринг комиссиялари бўйича ҳукуматнинг сиёсати қандай?
Б. Зоҳидов: Пандемия хизмат кўрсатиш секторларига жуда қаттиқ ўз таъсирини кўрсатди, масалан, халқаро рейсларнинг бекор қилиниши орқасидан ташқи туризм деярли тўхтади, кафе ва ресторанларнинг фаолиятлари вақтинчалик тўхтатилиши ҳамда умуман меҳмонхоналарга меҳмонларни қабул қилиш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар умумий овқатланиш шахобчаларининг даромадларини камайтирди. Бу қисқартириш қисман онлайн буюртма ва элтиб бериш билан қопланди, лекин ҳеч қандай тўлиқ компенсацияга эришилмади.

Асосан кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ўз мижозлари билан биргаликда зарар кўришди. Тўлов операцияларининг сезиларли даражада қисқариши, кредитларни сўндириш бўйича тўловларнинг тўхтатилиши (аҳоли омонатлари бўйича тўловлар эса кечиктирмасдан давом эттирилди) банкларнинг ликвидлигига қаттиқ таъсир кўрсатди. Лекин биз, бутун банк тизими кризислар учун олдиндан stress-test тизими орқали тайёрланганлиги сабабли миллий банк тизими барқарорлигини сақлаб қолишга, тижорат банкларининг ликвидлик даражасини белгиланган стандартлар доирасида ушлаб қолишга муваффақ бўлдик.

Албатта биз эквайринг нуқтаи назаридан карантиннинг дастлабки босқичида тўловлар ҳажмининг вақтинча пасайишини кузатдик. Шу билан бирга, онлайн буюртмалар ва элтиб беришнинг кейинги жадал ривожланиши, шунингдек, умумий овқатланиш ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси фаолиятини қайта тиклаш, банк карталари орқали тўловлар ошишига ҳамда аҳолининг контактсиз NFC тўловларини ривожлантиришга ёрдам берди.

Элтиб бериш бўйича хизматлар ва озиқ-овкат ҳамда озиқ-овқат бўлмаган товарларнинг онлайн харидлари юқори кўрсатгичли ўсишни намаён қилди. Яна бир кутилмаган ҳодиса бу онлайн тренинглар ва маҳорат дарсларининг тез ўсиши ва ушбу хизматлар учун мос равишда тўланадиган тўловлар бўлди.

Эквайринг комиссияси билан боғлиқ сиёсат келсак, биз истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва бу соҳада тадбиркорлар ва банкларнинг қизиқишини сақлаб қолиш учун, бозор томонидан белгиланган комиссиялар адолатли бўлиши ва тижорий самаралик даражасини ташкил этиши, яъни, бозорни тартибга солиш тарафдоримиз.

70-3

Пандемия даврида POS-терминаллар орқали тушумлар ҳажмининг нисбатан юқори ўсиши кузатилмоқда, 2019 йилга нисбатан тўлов операциялари ҳажмининг ўсиши пандемияга қарамай 12,3% ни ташкил этди.

Тармоқлар бўйича бу даврга POS-терминаллар орқали тушумлар ҳажмининг энг катта ўсиши хизмат кўрсатиш соҳасида кузатилди ва ўтган йилга нисбатан 22,2% ни ташкил этди, энг паст ўсиш суръати еса коммунал тўловлар соҳасида кузатилди. Шу билан бирга, савдо соҳасида POS-терминаллар орқали тушумлар ҳажмининг ўсиши 5,6% ни ташкил етди.

ПЛАС: Марказий банк томонидан COVID-19 нинг кескин даврида миллий банк ва молия тизимини барқарорлаштириш бўйича қандай чоралар кўрилди?
Б.Зоҳидов: Пандемия даврида иқтисодиётни қўллаб-қувватлашда асосий ролни нафақат Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати, балки биринчи навбатда ҳукуматнинг солиқ-бюджет сиёсати чоралари (фискал рағбатлантириш) ўйнади. Инқирозга қарши 13,4 трлн. сўмлик ($1,27 млрд.га яқин) жамғарма ташкил этилди.

Ушбу сумманинг ярмидан кўпроғи солиқ имтиёзларини бериш орқали тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш, хусусан, мажбурий тўловлар ставкалари ва миқдорини камайтириш, солиқлар тўлашни кечиктириш ва солиқ тўловлари частотасини камайтириш учун ишлатилган. Жамғарма маблағларининг қарийб учдан бир қисми иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, коронавирусга қарши курашиш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари учун ажратилди.

70-4

Ўз навбатида, Марказий банк макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва банк-молия секторларида барқарорликни сақлаш (хусусан, ликвидлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш) мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширди:
• Тижорат банклари томонидан 2020 йилнинг 1 октябрига қадар жами 26,5 трлн. сўм (тахминан $2,5 млрд.) миқдорида жисмоний ва юридик шахсларга кредитлар учун таътил бериш учун шарт-шароитлар яратилди. Тижорат банкларига бундай кредитлар сифатини ўзгартирмаслик ва улар учун қўшимча захира шакллантирмаслик имконияти берилади;
• 2020 йилнинг март ойидан бошлаб банкларни зарур ликвидлик билан таъминлаш ва инқироз даврида тўловларнинг узлуксизлигини кафолатлаш имконини берувчи қисқа муддатли пул-кредит сиёсати инструментлари – РЕПО операциялари ва валюта своплари жорий этилди;
• 2020 йилнинг июнь ойида икки янги ликвидлик воситалари жорий этилди — вақтинчалик махсус қайта молиялаш механизми, унга кўра, 2020 йилнинг охирига қадар, банклар инқироз даврида узоқ муддатли ликвидлиги билан банк тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида ипотека кредитлари билан таъминланган 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатларга қўшимча ликвидлик олиш имконияти берилди;
• яна бир янги ликвидлик воситаси – бу банкнинг миллий валютадаги умумий активларидаги юқори ликвидли активлар улуши 3% дан кам бўлган ҳолларда, шунингдек, банк тўловга лаёқатсиз бўлган ҳолларда 12 ой муддатга Марказий банк орқали очиқ кредит линиясини жалб қилинди.
• мажбурий захира ўртача коэффициенти икки марта оширилди – 2020 йилнинг апрел ойида 25% дан 35% ва июнь ойида 35% дан 75% гача, натижада, тижорат банкларига жами 2,8 триллион сўм (тахминан $265 млн.) узоқ муддатли ликвидлиги қайтарилди;
• иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва инфляциянинг янада мўтадил прогноз динамикаси фонида Марказий банк апрель ва сентябрь ойларида асосий ставкани икки марта пасайтирди. Натижада базавий йиллик ставка 16% дан 14% гача тушди;
• тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга айланма кредитларни ҳар бир ҳудуд доирасида айланма маблағларни тўлдириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш бўйича тавсия ишлаб чиқилди. 2020 йил давомида ушбу кредитлар ҳажми 30 триллион сўмдан (тахминан $2,84 млрд.) ошди. 

ПЛАС: Инқироз даврида турли мамлакатлар Марказий банклари (биринчи навбатда қўшни давлатлар) билан ўзаро алоқалар даражасини қандай баҳолайсиз?
Б.Зоҳидов: Хорижий мамлакатларнинг Марказий банклари билан ҳамкорликни ривожлантириш инқироз даврида, айниқса, ахборот хавфсизлиги ва мамлакатлар ўртасидаги трансчегаравий операциялар барқарорлигини таъминлаш долзарблиги ошиши муносабати билан зарур бўлди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Россия банки ўртасида компютер ҳужумларига қарши курашиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Меморандум икки мамлакат Марказий банклари ўртасида банк телекоммуникация тизимларида компютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлашга қаратилган ҳамкорликни ташкил этиш, уларни бостириш учун шароит яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишни кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Корея банки ўртасида икки томонлама ҳамкорлик дастури битими имзоланган бўлиб, унда сиёсат масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш, жумладан, чуқур макроиқтисодий таҳлил, икки мамлакат эҳтиёжларига мослаштирилган ўқитиш имкониятлари бўйича тавсиялар берилган.

Пандемия аҳолининг энг заиф қатламларига, шу жумладан меҳнат муҳожирларига кўпроқ таъсир қилганини ҳисобга олиб, Марказий банк бошқа давлат органлари билан биргаликда қўшни давлатларнинг молия бозорлари регуляторлари билан трансчегаравий пул ўтказмалари давомийлигини таъминлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилди.

ХВФ, ОТБ, ИТБ ва Жаҳон банки каби халқаро ташкилот ва муассасалар имтиёзли шартлар, техник кўмак ва маслаҳатлар асосида узоқ муддатли молиялаштириш дастурлари шаклида ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

ПЛАС: Пандемия шароитида банк ва тўлов соҳасида қандай янги хавфсизлик таҳдидлари пайдо бўлди? Бозор иштирокчиларининг уларга муносабати қандай? Регулятор бу ерда қандай рол ўйнайди ва Марказий банк томонидан тақдим этилган давлат хавфсизлигини таъминлаш учун нима қилмоқда? Хусусан, ижтимоий муҳандислик бозорингиз учун қанчалик мос келади? Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш учун нималар қилинмоқда?
Б.Зоҳидов: 
Пандемия, бир томондан, онлайн буюртма бозорини ва шунинг ортидан электрон тўловларни қўзғатди. Ва электрон тўловлар сонининг кўпайиши билан турли хил фирибгар гуруҳлар ва схемалар мутаносиб равишда фаоллашади.

Бошқа томондан, умумий иқтисодий инқироз ва фаолиятни вақтинча тақиқлаш тадбиркорларни харажатларни камайтиришга кўпроқ эътибор беришга мажбур қилади ва бизнеснинг маълум бир қисми фақат нақд пулда тўловлар қилувчи "кулранг" зонага ўтади.

Ҳам фирибгарликнинг ортиши, ҳам бозорнинг бир қисми нақд пулли тўловларга ўтиши тўловлар саноати учун хавф ҳисобланади.

Марказий банк томонидан тўлов ташкилотлари фаолиятини кузатиб бориш ва назорат қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш доирасида ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида йўналиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, регулятор сифатида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш борасида ҳам фаол иш олиб бормоқдамиз. 2020 йилда Марказий банк томонидан ҳам банк сектори ходимларининг, ҳам мамлакат фуқароларининг молиявий саводхонлигини оширишга масъул бўлим очилди. Мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун молиявий саводхонликни оширишнинг таълим усуллари ишлаб чиқилмоқда.

Шу билан бир қаторда Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини оширишга қаратилган finlit.uz молиявий саводхонлик веб-сайти ишлаб чиқилди.

ПЛАС: Лаҳзалик (тезкор) тўлов технологияларини ўз ичига олган тўлов тизимларининг, шу жумладан QR код орқали C2B тўловларининг ривожланиши. Ўзбекистонда тезкор тўловларнинг миллий тизими яратилиш истиқболларини қандай баҳолайсиз?
Б.Зоҳидов: Ўзбекистонда банк картаси эгалари бозорда мавжуд бўлган барча хизмат турлари ва барча технологик ечимлардан фойдаланиш имкониятига эга — нафақат анъанавий банкоматлар, ахборот киоскалари ва POS терминаллари, балки смартфонларга асосланган мобил қурилмалар (Tap to Phone), контактсиз NFC тўловлари, QR кодлари ёрдамида тўлов, веб-сайтдаги электрон тижорат доирасида ёки телеграм бот орқали тўлов ва ҳоказо.

70-5

Ўзбекистонда саккиз йилдан буён C2B тўлови реал вақт режимида фаолият кўрсатиб келмоқда, у Марказий банкнинг ҳисоб-китоб клиринг тизими бўлиб, 2020 йилнинг июнь ойи ўрталарида республика банк тизимида QR кодларини бирлаштириш муаммосини ҳал қилувчи QR-онлайн тизими ишга туширилди.

QR коди билан тўлаш функцияси деярли барча банк ва тўлов иловалари томонидан қўллаб-қувватланади ва ушбу функция билан тўлашингиз мумкин бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари сони 62 мингдан ошади.

2020 йилда Марказий банк тезкор тўлов тизимини ишга туширди. Ушбу тизим тижорат банклари мижозлари бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга масофадан мижозларга хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тўловларни 24/7 реал вақт режимида амалга ошириш имконини беради. Бу пул ўтказмаларини бир текис ва ўз вақтида амалга ошириш учун жуда муҳим ва қулайдир. Шу билан бирга, ушбу тизим орқали тўловларни амалга оширишда мижоз учун асосий жиҳатлардан бири тўловлар дарҳол амалга оширилишидир.

Бугунги кунга келиб республиканинг барча банклари тезкор тўлов тизимига уланган ва масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ишлайдиган барча мижозлар янги механизмдан фойдаланиш имконига эга.

Марказий банк халқаро ташкилотлар билан биргаликда молиявий эркинликни ошириш, нақд пулсиз тўловларни осонлаштириш ва мамлакатнинг соядаги иқтисодиётини камайтириш учун нақд пулсиз тўлов тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Марказий банк инновацион хизматларни ривожлантиришдан манфаатдор бўлиб, келажакда бундай инфратузилма лойиҳаларини ташаббус кўрсатишда давом этади, шунингдек, Ўзбекистонда миллий тўлов тизимини янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.

ПЛАС: Ҳозирги кунда миллий банк тизимининг ҳолатини қандай баҳолайсиз ва Марказий банкнинг 2021 йилда мамлакат банк-молия тизимидаги вазиятни ривожлантириш бўйича асосий прогнозлари нималардан иборат?
Б.Зоҳидов:
 2020 йилнинг тўртинчи чораги ва 2021 йилнинг январ ойининг биринчи ярмидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йилдаги макроиқтисодий шароитлар Марказий банкнинг асосий прогнозига мувофиқ шаклланиши прогноз қилинмоқда.

2020 йилда бюджетни рағбатлантириш ва нисбий юмшатиш таъсири 2021 йилнинг биринчи ярмида талабга жавоб берадиган иқтисодий қўллаб-қувватлашни давом эттиради. 2021 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 4,5-5,5 % даражасида прогноз қилинмоқда.

2021 ва кейинги йилларда иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи омиллари рақобатни яхшилаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришлар ва ислоҳотлар бўлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда иқтисодиётга киритилган кредит қўйилмалари ҳажми 16-20% оралиғида номинал ЯИМнинг ўсишига мутаносиб бўлади.

Ўзгармас тартибга солинадиган нархлар ва инфляция омиллари балансини ҳисобга олган ҳолда инфляция 2021 йил охирига келиб 9,0-10,0% гача яна пасайиши кутилмоқда.

2020 йилда Марказий банкнинг асосий ставкасини пасайтириш бўйича илгари қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ узатилиши, шунингдек иқтисодиётнинг пул шароитларининг нисбий енгиллашувига мослашиши учун бироз вақт керак бўлади.

Марказий Банк маълумотларига кўра, ҳозирги "нисбатан қаттиқ" пул шароитлари базавий прогноз доирасида 2021 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсишни давтлабки прогноз доирасида қўллаб-қувватлаш ва пул бозорида ижобий реал ставкаларни (3-4% даражасида) таъминлаш учун етарли.

ПЛАС: Ҳар бир инқироз, унга нима сабаб бўлишидан қатъий назар, нафақат синов, балки банк ва молия бозорлари миллий регулятори учун ҳам маълум маънода сабоқдир. Умуман бозор ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йилги инқироздан қандай сабоқ олди, деб ўйлайсиз: 
Б.Зоҳидов: Пандемия замонавий глобаллашув ҳақиқатини тасдиқлади – ҳеч бир мамлакат ундан четда қолмади. Шунингдек, алоҳида мамлакат иқтисодиёти энди мустақил эмаслиги, балки глобал тизимнинг бир қисми эканлигини тасдиқлади – деярли барчаси шу каби муаммоларга дуч келди. Аммо бу инқироздан чиқиш йўли бир хил ва умумжаҳон сценарийси бўйича амалга оширилиши керак дегани эмас. Эркин савдони кенгайтириш, чегараларни очиш, тақиқ ва тўсиқларни бекор қилиш, бизнес учун шароитларни эркинлаштириш ва халқаро миқёсда тасдиқланган технологияларни жалб қилиш, шу жумладан молия соҳасида мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш керак.

Бутун дунё бўйлаб регуляторлар ҳам молиявий тизимлар барқарорлигини таъминлашда муҳим қийинчиликларга дуч келди ва натижада инқироз даврида мисли кўрилмаган хулосалар чиқарди.

Жорий инқироз банк ва тўлов тизимида инновацион технологияларни жорий этиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш, банкдан ташқари молиялаштириш воситаларини кенгайтириш, аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш, шунингдек, аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун шаффоф механизмларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.

70-6

Иқтисодиётни диверсификация қилиш, истеъмол товарлари ва муҳим товарларнинг импортига қарамлигини камайтириш, юқори технологияли саноат ва тармоқларда ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини яратиш, ҳар қандай минтақага даврий харажатларни камайтирган ҳолда товарларни узлуксиз етказиб бериш учун юқори ривожланган транспорт инфратузилмасига эга бўлиш, давлат компанияларини ўзгартириш ҳамда товарлар ва хизматлар нархини камайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш — буларнинг барчаси иқтисодиётдаги инқирознинг салбий таъсирини камайтириш учун зарур шартдир.

ПЛАС: Умуман олганда, барча карантин чекловлари ва ҳ.к.лар тугаганидан кейин пандемия мамлакатингиз тўлов бозорида қандай фундаментал ўзгаришларни олиб келади? Коронавирусдан кейинги (постковид) даврда унинг иштирокчиларини қандай ўзгаришлар кутмоқда?
Б.Зоҳидов
: Юқорида таъкидлаганимиздек, пандемия онлайн буюртмалар ва элтиб бериш хизмати саноатида фавқулодда ўсишга олиб келди. Ушбу соҳанинг ўсиш динамикаси карантин чекловларини олиб ташлашдан кейинги даврда давом этиши керак. Шундай қилиб, биз узоқ нақд пулсиз тўловларнинг тез ўсиши, электрон пул тизимларининг ривожланиши ва P2P пул ўтказмаларини фаоллашишини кўрамиз. Бу эса, ўз навбатида, тижорат банкларини рақамлаштиришга, мижозларга хизмат кўрсатиш каналларини қайта тузишга ва мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш жараёнларини чуқур қайта кўриб чиқишга борган сари тезроқ айланишини рағбатлантиради.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй