logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Мақбул ставкалар" сиёсати бекор қилингандан сўнг кредит фоизлари кўтарилди

"Мақбул ставкалар" сиёсати бекор қилингандан сўнг кредит фоизлари кўтарилди

"Мақбул ставкалар" сиёсати бекор қилингандан сўнг кредит фоизлари кўтарилди

Миллий валютада таклиф этилаётган барча кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2021 йил январь ойи якунларига кўра 20,8% гача кўтарилди. Бу бир ой аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 фоизга кўпдир (декабрда 18,8 фоизни ташкил этган). Марказий банк томонидан тақдим этилган статистик маълумотлар бундан дарак бермоқда.

Ўртача тортилган фоиз ставкаси барча банкларнинг маълумотлари асосида имтиёзли кредитлар ва йиллик микроқарзлар чиқариб ташланган ҳолда ҳисобланади.

Қисқа муддатли кредитлар (1 йилгача) бўйича ўртача ставка ой давомида 18,4% дан 21,3% гача, узоқ муддатли кредитлар учун (1 йилдан 10 йилгача ва ундан юқори) 19,1% дан 20,6% гача кўтарилди.
Сўмдаги омонатлар бўйича ўртача тортилган ставка 1 йилгача бўлган муддатда ўртача 14,6% дан 16% гача, 1 йилдан ортиқ омонатлар бўйича 15% дан 15,9% гача кўтарилди.
Чет эл валютасидаги кредитлар бўйича ўртача тортилган ставка (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ҳукумат томонидан кафолатланган хорижий кредит линиялари ёрдамида берилган кредитлар бўйича фоиз ставкалари бундан мустасно) декабрдаги 6,4% дан январда 7,1% гача ўсди.

Бундан ташқари, муддати 1 йилгача бўлган хорижий валютадаги барча муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари - 3,3% дан 3% гача, жисмоний шахслар учун чет эл валютасидаги муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган фоизлар ставкалари - 3,9% дан 3,7% гача ҳамда юридик шахслар учун - 4,8% дан 4,7% гача пасайган.

Шу билан бирга, 1 йилдан ортиқ муддати бўлган чет эл валютасидаги депозитлар бўйича ўртача ставкалар 4,4% дан 4,6% гача кўтарилди.

Марказий банкнинг статистик маълумотларига кўра, агар июнь ойида сўмдаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,7 фоизни ташкил этган бўлса, у ҳолда июль ойида у 20,6 фоизга, 2020 йил охирига келиб эса 18,8 фоизга камайди. Июндан декабргача 1 йилгача бўлган депозитлар ставкаси 17,7% дан 14,6% гача ҳамда 1 йилдан ортиқ омонатлар ставкаси 18,7% дан 15% гача пасайган. Чет эл валютасидаги кредитлар ставкасида ҳам пасайиш кузатилган - июнь ойида 6,8% дан ноябрда 6,1% гача.

Фоиз ставкаларининг пасайиши регулятор томонидан 1 июлдан бошлаб жорий қилинган ва 2021 йил 1 январгача амал қилган "мақбул фоиз ставкалари" сиёсатидан сўнг бошланди. Мақбул фоиз ставкалар сифатида миллий валютадаги депозитлар бўйича ставкалар - 18%, миллий валютадаги кредитлар бўйича - 24% гача, тадбиркорлик субъектлари учун хорижий валютадаги кредитлар бўйича - 8% гача бўлган ставкалар тавсия этилди.

21 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раисининг ўринбосари Беҳзод Ҳамраев регулятор "коронавирус пандемияси ва инқирози муносабати билан фоиз ставкаларини тартибга солиш бўйича вақтинча чоралар кўрганини" айтди, аммо бу амалиёт 2021 йилдан бери амалда эмас. Унинг таъкидлашича, регулятор банкларнинг фоиз сиёсатига аралашишни истамайди. Манба: Gazeta.uz

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй