logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Лимончиликни ривожлантиришга қўшимча 10 млн. АҚШ доллари ажратилади

Лимончиликни ривожлантиришга қўшимча 10 млн. АҚШ доллари ажратилади

Лимончиликни ривожлантиришга қўшимча 10 млн. АҚШ доллари ажратилади

Мамлакат Президентининг яқинда Наманган вилоятига қилган ташрифи якуни бўйича, вилоятга Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 60 млн. АҚШ доллари ажратилиши маълум бўлди. Шундан 15 млн. АҚШ доллари Наманган шаҳрининг иссиқлик тизимини қайта қуришга, 10 млн. АҚШ доллари маҳаллалардаги драйвер лойиҳаларни молиялаштиришга ва яна 10 млн. АҚШ доллари эса лимончиликни ривожлантиришга йўналтирилади.

Аввал ҳам айтганимиздек, қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларига банкларни масъул молиялаштирувчи банк сифатида бириктириш, шу тармоқларнинг ривожида муҳим роль ўйнамоқда. "Туронбанк" АТБ молиявий кўмаги ва ҳамкорлигида ҳам лимончилик тармоғи ҳам сезиларли даражада ривожланди. Бу чекка ҳудудлардаги хонадонлардаги кичкина иссиқхоналардан тортиб, ҳудуди 50 гектаргача борадиган йирик лимонзорлар мисолида яққол намоён бўлмоқда.

Лимон етиштириш бўйича статистика ҳам чакки эмас. Масалан, биргина 2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг лимон экспорти 7,1 минг тоннани ташкил этиб, 8,6 млн. AҚШ долларилик экспорт тушуми тушган.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй