logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Давлат ва ҳокимият органлари бошқарувидаги собиқ банк ходимларининг «ТОП-40» рўйхати тузиб чиқилди

Давлат ва ҳокимият органлари бошқарувидаги собиқ банк ходимларининг «ТОП-40» рўйхати тузиб чиқилди

Давлат ва ҳокимият органлари бошқарувидаги собиқ банк ходимларининг «ТОП-40» рўйхати тузиб чиқилди

Бугунги кунда мамлакатимизда раҳбар кадрлар тайёрлашнинг амалий босқичларида банк тизими ҳам ўзига хос ўринга эга. Зеро банк тизими иқтисодиёт тармоқларининг барчаси билан бевосита алоқада бўлиб туриши, тизим ходимларининг ҳар томонлама билимли ва тажрибали ходим бўлиб етишишига замин яратади. Шунинг учун, бугунги кунда турли маҳаллий ҳокимият ва давлат бошқаруви ташкилотлари бошқарувида собиқ банк ходимларини учратиш мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, “Bankers.uz” интернет-нашри мутахассислари томонидан давлат тузилмалари, ташкилот ва муассасалари ҳамда ҳокимият органларида фаолият юритаётган собиқ банк ходимларининг рўйхати тузиб чиқилди.

Рўйхатда кўриб турганингиздек, мамлакатда иқтисодий-ижтимоий сиёсатни олиб боришда иштирок этувчи муҳим кадрлар, бундан ташқари аксарият вилоятлар ҳокимиятлари, шунингдек йирик ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ўз меҳнат фаолиятининг қайсидир даврларида айнан банк тизимида “тобланган” собиқ банк ходимларидир. Ушбу рўйхат, банк тизимининг ёш ходимларига ўзига хос мотивация бериш, бундан ташқари тизим ходимларининг бирдамлигини ошириш мақсадида тузиб чиқилди. Bankers.uz яқин кунларда тизим кадрларининг салоҳиятини кўрсатиб берувчи бошқа рўйхатларни ҳам тузишни режалаштирмоқда.

Рўйхатни кўриш

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй