logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банкларнинг корпоратив веб-сайтлари ҳақида

Банкларнинг корпоратив веб-сайтлари ҳақида

Банкларнинг корпоратив веб-сайтлари ҳақида

Ваъда берганимиздек, банкларнинг корпоратив веб-сайтлари Вазирлар Маҳкамасининг 176-сон қарори талабларига қанчалик жавоб беришини "бирровга" инвентаризация қилиб чиқдик.

Оператив таҳлил банк сайтларининг ўзбек тилидаги версиясида олиб борилди. Натижаларга кўра, «Трастбанк» веб-сайти юқоридаги қарор талабларнинг барчасини тўлиқ бажариши маълум бўлди. Бундан ташқари «Ипотека банк», «Ҳамкорбанк», «Капитал банк» ҳамда «Турон банк» ларнинг веб-сайтларида ҳам мазкур талаблар деярли тўлиқ бажарилган.

Айрим тижорат банкларимизнинг веб-саҳифаларида "жамиятнинг корпоратив веб-сайтида мажбурий жойлаштирилиши керак бўлган ахборотлар" тўлиқ жойлаштирилмаганлиги уларнинг рейтингдаги якуний ўрнига салбий таъсир қилди. Рўйхатнинг сўнгги ўринларини «Пойтахт банк», «Ziraat Bank Uzbekistan» ҳамда «Hi-Tech Bank»лар эгаллади. Ушбу банклар ўрнатилган минимал талабларнинг ярмини ҳам бажармаган.

Айтганча, Эрон «Содерот» банкининг ўзбек тилида веб-саҳифаси очилмади. Сайт ўтган йилнинг декабрь ойидан бери — "қурилиш босқичида".

Тўлиқ рейтингни кўриш.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй