logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/“Банклар ва чакана. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсир” — Тошкентдаги ПЛАС-форум ҳомийлари кўпаймоқда

“Банклар ва чакана. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсир” — Тошкентдаги ПЛАС-форум ҳомийлари кўпаймоқда

“Банклар ва чакана. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсир” — Тошкентдаги ПЛАС-форум ҳомийлари кўпаймоқда

ПЛАС-форуми ҳомийлари сафига янги иштирокчилар қўшилди: NBA, Thales, Oz Forensics, Смарткард, Tietoevry, FIDO, NCR, АТМ Альянс, Navin, FIDO, R-Style, Softlab, Dr.Web, Cassida, Nadeks!

Тадбир 2021 йил 1 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Марказий банки, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палаталари кўмагида ташкиллаштирилмоқда.

Чакана банк хизматлари ва тўловлар соҳасидаги жаҳоннинг етакчи мутахассислари, телекомпаниялар, тадқиқот, консалтинг ширкатлар, Евросиё минтақасидаги банклар ҳамжамиятлари (Ўзбекистон, МДҲ, Евросиё банклари ва микромолиялаш ташкилотлари), шунингдек, технология ва ишлаб чиқариш компаниялари миллий тўлов тизимлари, марказий банкларнинг рақамли валюталари истиқболлари (CBDC), чакана савдо соҳаси трансформацияси, банкларнинг киберчидамлилиги ва бошқа кўплаб долзарб масалаларни муҳокама қилишади.

Форумнинг асосий мавзулари:
• Рақамлаштириш ривожланишнинг асосий тенденцияси сифатида;
• Банк бозори трансформация арафасида;
• Ўзбекистонда чакана савдо: минг йиллик анъаналар ва замонавий тенденциялар;
• Нақд, пластик, электрон тўлов воситалари.

Экспертлар ва бозор иштирокчиларининг чиқишларидан ташқари, давра суҳбатлари   ташкиллаштирилиши режалаштирилган.

ПЛАС-Форумнинг асосий спикерлари:
• Браян Ричардсон, WIZZIT Digital асосчиси ва бош директори;
• Арфан Али, "Bank Asia Limited" президенти ва бошқарувчи директори;
• Эльмира Распекова, Жилстройсбербанк Отбасы Банкда Бошқарув раисининг IT блоки бўйича ўринбосари;
• Шуҳрат Файзуллаев, Ўзбекистон Марказий банкининг тўлов тизимлари департаменти директори ўринбосари;
• Шерзод Тўйбоев, Ориент Финанс Банк Бошқаруви раисининг ўринбосари;
• Улуғбек Таваккалов, Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раиси ўринбосари;
• Алексей Маслов, Россия банклари ассоциацияси Тўлов тизимлари қўмитасининг ҳамраиси;
• Зафар Ҳошимов, Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи бош директори;
• Булад Субанов, BULAD & Co компаниясининг асосчиси;
• Владимир Канин, PayMe асосчиси ва бош директори;
• Виктор Достов, Электрон пул ва пул ўтказмалари бозори иштирокчилари ассоциацияси раиси, Санкт-Петербург давлат университети бош илмий ходими;
• Виталий Копысов, СКБ-Банк дизайн офиси директори;
• Николай Петелин, мустақил эксперт, МСБ банкнинг "Шарқий" йўналиш бўйича блоки собиқ куратори;
• Максим Дробышев, LifeStyle Marketing директори;
• Доктор Илья Зверев, Infineon бош директори;
• Юрий Ларин, Infobip'нинг Евросиё минтақаси бўйича тижорий директори;
• Констанстин Хоткин, NCR’нинг савдо бўйича вице-президенти;
• Владимир Евтушенко, СмартКард-Сервис’нинг бошқарувчи ҳамкори;
• Олег Пацианский, БПЦнинг рақамли банк бўйича ечимлар департаменти раҳбари.
Биз маърузачилар ва вендорларни тадбирда иштирок этишга таклиф қиламиз! Бозор раҳбарлари орасида ўз ўрнингизни эгаллашга шошилинг!

Тадбирда дунёнинг етакчи технология сотувчилари, ечимларни етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.

“Банклар ва чакана. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсир" ПЛАС-Форуми ҳомийлари

Коктейл ҳомий: Mastercard 
Платина ҳомий: Thales, Fido-biznes, NBA
Олтин ҳомийлар: RBKMoney, Infineon, Infobip, БПЦ Процессинг, Oz Forensics СмартКард Сервис, Edna, nadeks, tieto Evry
Бронза ҳомийлар: CompassPlus, QIWI, ОСТКАРД, АТМ Альянс, R-Style Softlab
Форум медиа-шерикларининг кенгайтирилган рўйхати: ICT2Go, Jobsora, «Выберу», NBJ, HH, Bankers.uz Рўйхатдан ўтиш ҳомийси: NCR
Ҳамкорлар: Dr.Web
Форум ташкилотчиси: PLUS-event<
Тадбир Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси бўлиб ўтади.

Ахборот қўллаб-қувватлови: «PLUSworld.ru» ва «Retail-Loyalty.org»
Янгиликларни PLUSWorld.ru ахборот порталида, тадбирнинг расмий сайти http://plus-forum.com'да кузатиб боринг, шунингдек Facebook, Twitter ва Telegram'даги дўстларимиз сафига қўшилинг!

Форумда кўришгунча!

Қўшимча саволлар учун ПЛУС-Форум ташкилий қўмитасига мурожаат қилинг:

plusforum@plusworld.ru

+7 495 961 1065

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй