logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банклар, газета ва журналлар

Банклар, газета ва журналлар

Банклар, газета ва журналлар

Газета ва журналларни ҳеч ким ўқимай қўймоқда, қоғоз матбуоти "ўлиб бормоқда", дейишади-ку, лекин 'exarid.uz'да айрим банкларнинг газета ва журналлар обунасига ҳамда уларда 'pr-мақола' ва рекламалар чиқаришга ўтказаётган пулларни кўриб, а йўқ, газета ва журналлар ҳали бери "ўлмас экан" деворасан, киши.

Масалан, биргина "Халқ сўзи — Народное слово" газеталарига филилларни марказлашган тарзда обуна қилиш учун, тегишли таҳририятга Халқ банки 1 млрд.сўмдан ортиқ (1, 2, ЎзСҚБ эса 316 млн.сўм харажат қилган. Ёки яна "Янги Ўзбекистон" газетаси обунаси учун Халқ банки 239 млн. сўм ўтказганлигини мисол келтириш мумкин.

Халқаро қоғоз нашрларга обуна бўлишда ҳам суммалар чакана эмас. Масалан, Ипотека банкнинг Бош офиси жами обуна учун ўтказган 537 млн. сўми нинг асосий қисми шу халқаро газета ва журналларга бўлиши мумкин (порталда шартнома илова қилинмаган). Бу борада ЎзСҚБ харажати бироз камтарроқ — 220 млн. сўм, Республика Марказий банкининг харажати эса анча камтар — 98,7 млн. сўм

Банклар газета ва журналларнга нафақат обуна орқали, балки уларга реклама ва мақолалар бериб туриш орқали ҳам "мадад бериб" туришади. Масалан, яна ўша Ипотека банк 10 га яқин газета ва журналларга йиллик реклама ва пиар-мақолалар учун 480 млн. сўмликдан ортиқ шартномалар имзолаган (нашрлардан айримларини шахсан биз фақат пистачи хотинларда кўрганмиз).

Ҳа, айтганча, ЎзМиллийбанк, Агробанк, Асакабанк, Алоқабанк, Микрокредитбанк, Қишлоққурилишбанк каби йирик банкларнинг шу йўналишда тузган шартномаларини корпоратив харидлар порталидан топа олмадик. Улар ё тегишли шартномаларни порталга киритишмаган ё умуман "газит" ўқишмайди. Ўқишмаса-ку майли, лекин шартномаларни харидлар порталига киритмаслик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

S.s.: Пост банкларнинг харажатларини оқилоналаштириш тўғрисида эди. Биз бу пост билан одамларни газета ва журнал ўқимасликка ундамоқчи эмасмиз, ўзингизга қизиқ бўлган ҳар қандай нашрни ўқишингиз мумкин. Шунчаки, яхши ва фойдаили қоғоз нашрлар ҳам бор, ёпилиб кетди, ёки ёпилай деб турибди — ўшаларни қўллаб-қувватлаган яхшимиди, демоқчимиз, холос.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй