logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Bankers.uz ва ProjectManagers.uz ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Bankers.uz ва ProjectManagers.uz ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Bankers.uz ва ProjectManagers.uz ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон банк соҳасидаги таниқли интернет-нашрлардан бири — Bankers.uz ҳамда информацион технологиялар (IT) соҳасидаги йирик маҳаллий компаниялар гуруҳи — Project Managers ўртасида узоқ муддатли ва ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кўзда тутувчи меморандум имзоланди.

Ҳамкорлик қуйидаги йўналишлар бўйича узоқ муддатли ва кенг қамровли ҳамда биргаликдаги тадбирларни ўз ичига олади:

➖ Ўзбекистон банкларида бизнес жараёнларини оптималлаштириш учун IT ечимлар бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш, ушбу йўналишда янги ечимлар ва IT маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва таклиф қилиш;

➖ банклар мобил иловалари (юридик ва жисмоний шахслар учун) бозоридаги маҳсулотлар юзасидан ҳар томонлама таҳлил ва тадқиқотларни ўтказиш ҳамда тегишли таклиф ва ечимларни бериш;

➖ молиявий технологиялар (fintech) йўналишида янги, мижозлар талабига мос маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;

➖ йўналишларидан бири мижозларнинг молиявий саводхонлигини оширишга мўлжалланган, кенг тармоқли платформани яратиш;

➖ IT соҳасидаги бошқа маҳсулотлар ҳамда ечимларни ишлаб чиқиш, бу борада банклар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш ва бошқалар.

Ҳамкорлик меморандумида кўзда тутилган тадбирлар доирасида юқоридаги йўналишларга асосланган ҳолда бир қатор новаторлик ечимлари кўзда тутилган бўлиб, бундан буён Сизларни ушбу йўналишдаги ишларимиздан ҳам хабардор қилиб боришни режалаштирганмиз.

Bankers.uz ва ProjectManagers.uz тижорат банкларининг IT йўналиши, хусусан барча бизнес жараёнларни рақамлаштириш борасида амалга ошираётган ишларини қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, банкларимизнинг мазкур йўналишда харажатларининг самарали бўлиши тарафдори сифатида, банкларимиз томонидан билдириладиган ҳар қандай қизиқиш ва фикрлар учун очиқдир.

92-1

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй