logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/ANORBANK вакили "Шошилмасдан" омонати бўйича маълумот берди

ANORBANK вакили "Шошилмасдан" омонати бўйича маълумот берди

ANORBANK вакили "Шошилмасдан" омонати бўйича маълумот берди

ANORBANK Чакана бизнес департаменти директори Одил Пўлатов сўнгги кунларда шов-шувга сабаб бўлган «Шошилмасдан» омонати ҳақида, шунингдек молиявий саводхонлик ҳақида тўхталиб ўтди."Рақобат молиявий хизматлар бозорини ривожлантиришда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Рақобат бозорда шундай муҳит шаклланишини таъминлайдики, ушбу муҳитда истеъмолчилар ўз танлови билан бозор конъюнктурасига таъсир ўтказиш имкониятига эга ва ундан фойдалана оладилар, молиявий хизматларни етказиб берувчилар эса энг яхши таклифни тақдим этган ҳолда рақобат жангида ғалаба қозонадилар.

ANORBANK жамоаси мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун кўпроқ эътибор қаратишга интилади. Айнан шу мақсадда, биз ҳозирги кунда жуда катта қизиқиш ва кўп тортишувларга сабаб бўлаётган янги маҳсулот — «Шошилмасдан» муддатли омонатни ишлаб чиқдик ва бозорга чиқардик. Омонат шартлари омонатдаги маблағ бўйича унинг муддатига қараб йилига даврий равишда 18 фоиздан 26 фоизгача фоизли даромад олишни назарда тутади.

Бизнинг жамоамиз ҳозирги пайтда "Шошилмасдан" омонати бозорда энг қизиқарли таклифлардан бири эканлигини тушунади ва шу сабабли, ушбу омонат нафақат истеъмолчилар, балки банк соҳаси мутахассисларининг ҳам эътиборини жалб қилмоқда. Биз омонат шартларини батафсилроқ очиб бериш зарурлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан тушунтириш ва тавсияларни олдик (омонат ҳақидаги батафсил маълумотлар бизнинг корпоратив веб-сайтимизда жойлаштирилган).

ANORBANK корпоратив маданиятининг қадриятларидан бири бу очиқликдир, бизнинг хизмат ва маҳсулотимизга қизиққанларни www.anorbank.uz веб-сайтимизга таклиф қиламиз. Биз таклиф этаётган маҳсулотлар барча белгиланган шартларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлаймиз. Сиз биз билан ўзингизга қулай бўлган ҳар қандай усул орқали боғланишингиз мумкин: +998555030000 рақамидаги алоқа маркази, ёки барча оммабоп ижтимоий тармоқлар. Биз, сизнинг барча саволларингизга жавоб бериб, банк хизматлари ва маҳсулотлари ҳақида маслаҳатлар беришга тайёрмиз."

Теги anorbank shoshilmasdan
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй