logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанкнинг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги маҳаллабай фаолияти бўйича пресс-тур ташкил қилинди

Агробанкнинг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги маҳаллабай фаолияти бўйича пресс-тур ташкил қилинди

Агробанкнинг Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги маҳаллабай фаолияти бўйича пресс-тур ташкил қилинди

Жорий йилнинг ўтган даврида эришилган ютуқлар билан таништириш мақсадида Олтиариқ туманига оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди ва “Маҳаллабай тизимида олиб борилаётган амалий ишларда “Агробанк” АТБ нинг иштироки холис ўрганилди. Ушбу тижорат банкига республикамизнинг 17 та тумани бириктирилган бўлиб, банкнинг доимий вакиллари маҳаллалар кесимида уйма-уй юриб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва шу орқали юртдошларимизнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда. Олтиариқнинг драйвер соҳаси бу узумчилик эканлигини инобатга олиб, молиялаштирилаётган лойиҳалар ҳажмининг асосий улуши узумчилик кооперациялари ҳиссасига тўғри келади.

Олтиариқ туманида экин ерлари сув таъминотини яхшилаш учун умумий қиймати 3,2 миллиард сўмлик лойиҳани амалга оширишга киришилди. Шундан 1 миллиард сўм "Агробанк" АТБ томонидан ҳомийлик маблағи сифатида тўлаб берилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан Бўрбонлиқ ва Каттақўрғон массивларида 4950 метр масофага бетон устунлар ва трансформаторлар ўрнатилиб, 7 та сув қудуғида қазиш ишлари тўлиқ якунланди.

– Бир йилда ердан уч марта ҳосил оламиз, мисол учун ҳозир карамни узиб олгач, помидор, ерёнғоқ, кейин кўкатлар етиштирамиз, – дейди “Файзли боғлар сари” коперация раҳбари Сардор Ҳакимов. – Биз ёшларни иш билан таъминлашда ҳам ҳисса қўшиш учун 50 нафар ёшларнинг ҳар бирига 12 сотихдан ер ажратиб бердик. Уларга биз кўчатлар, маҳаллий ўғитлар етказиб берамиз. Эвазига эса етиштирилган маҳсулотни ўзим сотиб оламан. Шунда бемалол экспорт шартномаси туза оламан.

Олтиариқдаги 295,8 гектар майдон ер ажратиш бўйича танловга қўйилиб, бугунги кунда 268 та фукарога Бўрбонлиқ ва Повулғон массивларида 10 сотихдан, Янгиобод массивида 16 сотихдан, ер майдонлари ажратиб берилди. Бундан аввало темир дафтар, аёллар дафтари, ёшлар дафтарига киритилган фуқароларнинг ишли бўлиши, манфаати кўзда тутилган.

– Биз ҳам 370 тонналик совутгич қуриб ишга туширдик, –дейди “Олтиариқ асл меваси” МЧЖ раҳбари Муҳаммад Тожиматов. – Гилосдан бошлаб, ўрик, шафтоли, анор ва беҳи билан мавсумни тугатамиз. Россия, Хитойга, бу йилдан эса Япония ва Украинага экспортни бошладик. “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарига кирган ўндан ортиқ қишлоқдошларимизни иш билан таъминладик. Хўжалик айни вақтда “Агробанк”дан олинган кредит ҳисобидан узоқ йўлга қатновчи шофёрлар учун меҳмонхона қуриш, янги токзорлар барпо этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

96-1

Қайд этиш керакки, туманда чорвачилик соҳаси ҳам яхши ривожланмоқда. Бунда эса “Ибодатхон Олтиариқ савдо” фермер хўжалигининг алоҳида улуши бор. Банкдан олинган қарийб 3 миллард сўмлик кредит эвазига Франция ва Германиядан 100 бош атрофида наслли қорамол олиб келинди. Шунингдек, кунига 35 тонна сутни қайта ишлаб 16 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда. 

Ҳозирда ҳудуддаги 55 та фуқарога 1 миллиард 417 миллион сўм иссиқхоналар қуриш учун кредитлар ажратиб берилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан ҳар бир 5 сотихдан иборат 55 та иссиқхона қуриб битказилди. 22 та фуқарога 20 сотихдан токзор барпо этиш учун 140 миллион сўм кредит берилди

Олтиариққа сафар чоғида ОАВ ходимлари туман иқтисоди, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқлари билан боғлиқ имкониятлари билан танишдилар.

“Агробанк” АТБ Матбуот хизмати

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй