logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк қишлоқ хўжалигига оид “100 китоб тўплами”ни тақдим қилди

Агробанк қишлоқ хўжалигига оид “100 китоб тўплами”ни тақдим қилди

Агробанк қишлоқ хўжалигига оид “100 китоб тўплами”ни тақдим қилди

Жорий йилнинг 28 апрель куни пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Toshkent” меҳмонхонасида Агробанк ташаббуси билан чоп этилган “100 китоб тўплами” тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда “Агробанк” АТБ масъул ходимлари, лойиҳа муаллифлари, олимлар ҳамда ОАВ вакиллари, жумладан Bankers.uz интернет нашри иштирок этди.

“Агробанк” АТБ банк ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида замонавий билимларни тадбиқ этиш, соҳада фермерлар, тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли учун содда, тушунарли бўлган методологик қўлланмаларни тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилди.

Ушбу лойиҳани бошлашда Туркия Республикасида қишлоқ хўжалигининг турли йўналишлари бўйича тайёрланган ўқув тўпламлари ўрганиб чиқилди. Лойиҳани амалга оширишда Агробанк қошида илмий гуруҳ ташкил этилди ва 120 нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, олим ва ўқитувчилар жалб этилди.

Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик, дон ва дуккакли экинлар, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар жамланди.

Ушбу китобларни тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилди.

Мазкур тўпламлар босқичма-босқич чоп этилиб, республикамизнинг барча ҳудудларидаги фермерлар, тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига етказилади.

Шунингдек, кенг фойдаланувчилар оммасини қамраб олиш мақсадида китобларнинг электрон нусхаси банкнинг agrobank.uz интернет сайти, махсус telegram боти орқали фойдаланиш имконияти яратилди.

Бугунги тақдимотда, Агробанк томонидан амалга оширилаётган яна бир катта лойиҳа туғрисида ахборот берди. Хусусан, банк Тошкент давлат аграр университетининг Тошкент, Нукус, Самарқанд, Термиз филиаллари, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда фермерлар мактабини жорий этишни режалаштирган.

Мазкур фермерлар мактабига ҳар йили 1000 нафар фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар жалб қилиниб, аграр ўқув юртлари ўқитувчилари, соҳа мутахассислари ҳамда тадбиркорлар томонидан ўқитилиб, ўқитиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Агробанк томонидан амалга оширилади.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй