logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президент фармони имзоланди

Аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президент фармони имзоланди

Аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга ҳукумат даражасида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президент фармони имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, Молия вазирлиги, Марказий банк, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг “Молия ва инвестиция саводхонлиги” дастурини қуйидаги тамойиллар асосида амалга ошириши белгиланган:
• аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлигини ошириш, уларни молиявий хизматлар ва маҳсулотлар, жумладан, капитал бозори ҳамда молиявий инструментлар ҳақида хабардор қилиш билан боғлиқ ташаббусларни ҳамжиҳатликда амалга оширган ҳолда мутасадди ташкилотлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш;
• илғор хорижий ўқув муассасалари ва тадқиқот институтлари, молия ташкилотларидан етакчи мутахассисларни молиявий саводхонлик даражасини оширишга оид таълим тадбирларига кенг жалб қилиш;
• умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ноиқтисодий йўналишдаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун “Молиявий саводхонлик” ўқув курсини фан сифатида жорий этиш. Ушбу фан доирасида маблағларни тўғри бошқариш, оқилона молиявий қарорлар қабул қилиш, жумладан, молиявий инструментлар бўйича ўқитиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда “Молиявий саводхонлик олимпиадалари”ни ташкил этиш орқали ўқув курсининг самарадорлигини баҳолаш;
• аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий, шу жумладан, инвестиция бўйича саводхонлигини ошириш борасидаги барча тадбирларни 2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси доирасида амалга ошириш.
Теги savodgullagan
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй