logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/5 та йирик банк акциялари очиқ савдога чиқарилади

5 та йирик банк акциялари очиқ савдога чиқарилади

5 та йирик банк акциялари очиқ савдога чиқарилади

"Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармонига кўра, 2021-2023 йилларда акциялари фонд биржаси орқали оммавий сотувга чиқариладиган (IPO) давлат корхоналари рўйхати тасдиқланди. Рўйҳатда келтирилган корхоналар орасида 5 та тижорат банки бор:
• «Миллий банк» AЖ
• AТ Халқ банки
• «Aгробанк» AТБ
• «Микрокредитбанк» AТБ
• «Қишлоқ қурилиш банк» AТБ 
Қарорда, Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат комиссияси билан келишган ҳолда рўйхатга ўзгартириш киритиши мумкинлиги назарда тутилган.

IPO (инглизча – Initial public offering) акциядорлик жамияти акцияларини чекланмаган миқдордаги шахсларга дастлабки оммавий сотишни билдиради.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 12 май куни «2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Президент фармони имзоланганди. Унга кўра, 6 та давлат банки — «Ипотекабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Алоқабанк», «Қишлоққурилишбанк» ва «Туронбанк»даги давлат улушлари босқичма-босқич хусусийлаштирилиши белгиланганди.

Теги ipo
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй