logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ҳукумат қатор давлат банкларининг корхоналардаги улушини ўзига ўтказмоқда

Ҳукумат қатор давлат банкларининг корхоналардаги улушини ўзига ўтказмоқда

Ҳукумат қатор давлат банкларининг корхоналардаги улушини ўзига ўтказмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги "Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги №266 сон қарори эълон қилинди .

Унга кўра,

1. 654 та объект давлат мулкии сифатида баланс қийматида Давлат активларини бошқариш агентлиги (Давактив) ўтказилади ва улар кейинчалик оммавий савдолар орқали сотилади;

2. 50 та объект кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида баланс қийматида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимят органларига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул ўтказиб берилади;

3. 49 та ташкилотнинг устав капиталидаги акция пакетлари (улушлари) баланс қийматида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимят органлари ва хўжалик жамиятларига ўтказилади.

Қарорнинг 3-бандида биринчи ва учинчи рўйхатда кўрсатилган ташкилотларнинг устав капилидаги давлат ва хўжалик жамиятлари улуши улар томонидан топширилган активларнинг сотилган қийматига камайтирилади. Бунда сотилган қиймат баланс қийматидан юқори бўлган тақдирда, давлат ва хўжалик жамияти улушлари баланс қийматига камайтириш ҳисобига ўтказилади.

Қарорнинг 3-Иловасига мувофиқ, ҳукумат қуйидаги хўжаликлар активларини олмоқда:

36 та АЖ ва МЧЖ улушлари давлат корхоналари ва банклари ҳисобидан Давактивга ўтказилади. Жумладан, Туронбанкнинг Универсал суғурта (14,48%), Боштранслойиҳа (10,47%), УзАгроЛизинг (1,1%), Ферон Лизинг (68,03%), Elsis-Savdo (13.8%) даги улушлари Давактивга ўтказилади;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ўзсаноатқурилишбанк (0,54%), ҚҚБ (0,66%), Асакабанк (0,31%), Ипотека-банк (1,44%), ҳамда Туронбанкнинг Ўзагросуғурта (0,57%) даги улушлари Молия вазирлиги ҳисобига ўтказилади. Ўзмиллийбанкнинг "Kinder Fruits"даги (100%) улуши Давактивга, "Vodiy muzqaymog'i" (100%), "Andijon charm" (100%) даги улуши Андижон вилояти ҳокимлигига, "Тошкент механика заводи" (11,36%) даги улуши эса Ўзбекистон темир йўллари балансига ўтказилиши белгиланган.

 

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй