logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ҳиссий идрок (EQ): у нима ва нима учун муҳим?

Ҳиссий идрок (EQ): у нима ва нима учун муҳим?

Ҳиссий идрок (EQ): у нима ва нима учун муҳим?

Linkedin ижтимоий тармоғи тадқиқотларига кўра, ҳиссий идрок (EQ, инглизча emotional quotient ёки emotional intelligence) 2020 йилда иш берувчилар томонидан энг кўп талаб қилинаётган 5 та кўникмадан бири. Хўш, ривожланган мамлакатларда бунчалик тез оммалашаётган ҳиссий идрок ўзи нима? Ҳиссий идрок тушунчаси ўтган асрнинг 90-йилларида журналист ва психолог Дэниел Гоулманнинг жаҳон бўйлаб бестселлерга айланган “Ҳиссий идрок: нима учун у IQ'dan кўпроқ аҳамиятга эга” (Emotional Intellegence: Why It Can Matter More Than IQ) китоби орқали оммалашди. Китобда Гоулман EQ тушунчасини оммага тақдим қилади ва нима учун ҳиссиётларни тушуниш ва тан олиш ҳаётнинг барча жабҳаларида муваффақиятга эришиш имкониятини оширишни тушунтиради. 2020 йилда дунёнинг энг йирик иш берувчилари унинг фикрига қўшилади. Linkedin тадқиқотида EQ энг кўп талаб қилинаётган қобилиятлардан бири деб топилди. Нима учун EQ муҳим? Emotional Intelligence Quotient ёки EQ – бу ҳиссиётлар ва ўзининг ҳолатини билиш, ҳис қилиш, назорат қилиш ва бошқариш қобилиятидир. Сўнгги тадқиқотларга кўра, ишда, шахсий ҳаётда, саломатликни яхшилашда EQ IQ’га қараганда муҳимроқ. EQ нафақат ўзининг, балки бошқа одамларнинг ҳам ҳис-туйғуларини тушунишга ёрдам беради, натижада одам замонавий реалликларга яхшироқ мослаша олади. EQ — бу катта самарадорлик билан фойдаланиш учун ривожланиши мумкин ва зарур бўлган ижтимоий кўникма. EQ нималарга таъсир қилади:➯ Ишдаги муносабатларга. Қандай қилиб? EQ даражаси юқори бўлган одамларда ички “ҳиссиётлар рентгени” бўлади. EQ ҳамкасбларининг ҳис-туйғуларини ўқишга, жамоада ва иш суҳбатларида ижтимоий кайфиятни бошқаришга ва масофадан туриб ҳам малакали бошқаришга ёрдам беради.➯ Жисмоний ҳолатига. Қандай қилиб? Стресс даражаси жисмоний ҳолатга тескари пропорционал (яъни бири кўтарилса, иккинчиси пасаяди). Стресс таъсирида қон босими кўтарилади, иммунитет ҳимоя даражаси пасаяди ва юрак ҳасталиги хавфи ортади. EQ стрессни ўз зиммасига олади ва уни бошқаришга кўмаклашади.➯ Руҳий саломатлик. Қандай қилиб? EQ ташвиш, салбий ва тушкун фикрлардан ҳимоя тўсиғини яратади. Кайфият ўзгариб туриши йўқолади ва унинг ўрнига ўзини англаш қобилияти келади.➯ Шахсий муносабатлар. Қандай қилиб? Туйғуларни онгли равишда бошқариш кераксиз низоларнинг олдини олади, ижтимоий алоқаларни ўрнатишга ва яқинларини тушунишга ёрдам беради. EQ’нинг тўртта устуни Шевальенинг хулосасига кўра, ҳиссий идрок тўрт устунга таянади. Бу тўрт устун қуйидагилар: - Ўзини бошқариш; - Ўзини таҳлил қилиш / Ўз-ўзини англаш; - Ҳамдардлик (эмпатия); - Ижтимоий кўникмалар. EQ даражаси юқори бўлган одамнинг 10 та хусусияти 1. Туйғулар ҳақида мулоҳаза юритади 2. Паузалар қилади 3. Фикрларини бошқаради 4. Конструктив танқидни қабул қилади 5. Ҳақиқийликда маъно ва фойда кўради 6. Раҳмдилликни намоён этади 7. Кечирим сўрашни ўрганади 8. Кечиришни ва унутишни билади9. Мажбуриятларини бажаради 10. Бошқаларга ёрдам беришдан мамнунлик ҳис қилади.Сиз ўзингиз ёки раҳбарингизнинг EQ даражасини қандай деб ўйлайсиз? Хулоса қилишни ўзингизга қолдирдик!

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй